Мир Алишер Навоий ҳазратларидан нафақат бетакрор ва бебаҳо ижод дурдоналари, балки Ватанни севиш ва ардоқлаш, юксак инсонпарварлик фазилатлари ҳам мерос бўлиб қолди.
OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши "Аёллар муаммоларини ўрганиш ва ташаббусларини қўллаб қувватлаш" бўлими, Мирзо Улуғбек туман Кенгаши ва Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти билан ҳамкорликда буюк аждодимиз таваллуд топган кун муносабати билан “Навоий ғазалларида аёлга эҳтиром” мавзусида адабий-бадиий, маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Улуғ мутафаккир таваллудига бағишланган шеърият кечасини Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, фан доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова Навоий ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид маъруза билан очиб берди.
Билим даргоҳининг иқтидорли талабалари ғазал мулкининг султони, ҳазрат Навоий ижодидан намуналар ўқиш билан бирга куй қўшиқлар ижро этишди.