Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АЙТОЛАСИЗМИ???
Вафо қимматбаҳо. Хиёнат арзон,
Ишқни ҳар кўчада қилмасдан сарсон.
Кўнгилда ёмон ўй қилганда исён
Севган аёлим бор деёласизми?
Дилингизда аниқ тўфон бошланар,
Ёнингиздан ўтса баланд пошналар.
"Қани кетдик...",деса нодон ошналар
Севган аёлим бор деёласизми?
Кўз сузган жононга кўзни сузмасдан,
Хирс отига миниб ипни узмасдан.
Нарҳи арзон "ишқ"-ла ишрат тузмасдан
Севган аёлим бор деёласизми?
"Эркакмисиз?!",дея қилса иддао,
Уларда ҳамиша битта муддао.
Нафсга асир бўлиб қилмасдан хато
Севган аёлим бор деёласизми?
Баракаси бўлай пулларингизни,
Фақат менга беринг гулларингизни.
Кўксингизга қўйиб қўлларингизни
Севган аёлим бор деёласизми?
"Маликаси кўнглим кошонасини,
Ширин фарзандларим гул онасини.
Алишмайман сочин бир толасини",
Севган аёлим бор деёласизми?!
✍ НИЛУФАР ТЕМУР қизи
💥ҚАЛБИМ💥 . 💝❤️QALBI❤️💝
Вафо қимматбаҳо. Хиёнат арзон,
Ишқни ҳар кўчада қилмасдан сарсон.
Кўнгилда ёмон ўй қилганда исён
Севган аёлим бор деёласизми?
Дилингизда аниқ тўфон бошланар,
Ёнингиздан ўтса баланд пошналар.
"Қани кетдик...",деса нодон ошналар
Севган аёлим бор деёласизми?
Кўз сузган жононга кўзни сузмасдан,
Хирс отига миниб ипни узмасдан.
Нарҳи арзон "ишқ"-ла ишрат тузмасдан
Севган аёлим бор деёласизми?
"Эркакмисиз?!",дея қилса иддао,
Уларда ҳамиша битта муддао.
Нафсга асир бўлиб қилмасдан хато
Севган аёлим бор деёласизми?
Баракаси бўлай пулларингизни,
Фақат менга беринг гулларингизни.
Кўксингизга қўйиб қўлларингизни
Севган аёлим бор деёласизми?
"Маликаси кўнглим кошонасини,
Ширин фарзандларим гул онасини.
Алишмайман сочин бир толасини",
Севган аёлим бор деёласизми?!
✍ НИЛУФАР ТЕМУР қизи
💥ҚАЛБИМ💥 . 💝❤️QALBI❤️💝