Икки нур/𝐐𝐮𝐫'𝐨𝐧 𝐯𝐚 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций






🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷

Азиз муслима опа сингилларимиз, илм йўлига кириб келганингиз муборак, қутлуғ бўлсин.
Сизларни аввало ушбу каналдаги динингиз учун ўта муҳим ва зарур бўлган мақолалар билан танишиб, устозани маърузаларини тинглаб чиқишга чорлаймиз, зеро динингиз бу ягона нажотингиз.

Устозага савол беришдан аввал ушбу саволга
"SAVOL JAVOB"

https://t.me/savolingizgajavob

каналимиздан жавоб қидиринг, бир саволни жавоби каналда туриб,
қайта- қайта устозаларни безовта қилмайлик, уларни ҳам ҳудди сизникидай оиласи, аёллик ва оналик вазифалари ва бундан ташқари диндаги таълим учун ажратадиган вақтлари бор, илтимос уларни вақтларини тежайлик, уларни вақтлари қанча аср
алса динимизга, кўпчиликка манфаатлироқ бўлади.

Ҳар бир инсон шахсий кўришиб бирга ўтиришни истайди,
лекин юқорида айтилганидай, уларнинг вақтлари,
ҳаётлари оилаларидан ҳам кўпроқ биз илм толибларига керак.
Улар фарзандларидан оилаларидан ҳам кўпроқ биз илм толибларига вақт ажратишлари бизга бўлган Аллоҳдан катта яхшилик ва устозаларни бизга хурматидандир.

Келинглар биз ҳам динимизда жуда зарур бўлган масъалалар ҳақида сўрашдан аввал, каналдан ўзимиз қидириб топишга ҳаракат қилайлик.
Бошқа инсон бизни динимиз учун шунча ҳаракат қилаётган вақтда, нега биз ўзимизни динимиз учун озгина вақт ажратиб ҳаракат қилмаймиз?

🛑Аёллар масъалаларига тааллуқли жуда кўп саволларга устоза жавоб бериб бўлганлар, илтимос бир саволни қидиришга эриниб устозага юбориб беринг деб мурожаат қилмайлик,
бизни икки олам саодатимиз хизматида бўлаётган жамики устозаларимизни хурмат қилайлик, уларни ҳақларига ғайб дуоларимизда Аллоҳдан икки олам офиятини тилаб,
бошимиздаги илм неъматини Аллоҳ бардавом қилишини сўраб ўтайлик, зеро Аллоҳ неъматларимга шукр қилсанглар уларни зиёда қиламан, ношукур бўлсанглар, азобим қаттиқ, деган Зотдир.

Аллоҳдан У Зотни зикр қилишимизга, шукр қилишимизга, гўзал ибодат қилишимизга ёрдам беришини сўраб, гуноҳларимизга истиғфор айтамиз.

*🌸🌸🌸*

Қуйидаги каналлардаги икки нурдан, икки олам саодати бўлган Қуръон ва Ҳадисни пок илм булоқларидан чанқоғингизга ором қидиринг.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔺Минода тунаш ҳукми.

Мино-Макка Ҳарамидан таҳминан
8 км узоқликда жойлашган, чодирлар билан тўла водийдир.
Росул алайҳиссалом ташриқ кунларни (11 ,12 ,13  Зул-ҳижжа) Мино водийсида Ҳаж амалларини бажариб ўтказганлар.

Минони масофаси 2 500 000 кв метр.
Бир вақтни ўзида Мино ўз ичига
2 милион 600 минг ҳожини сиғдира олади.

Бугунга келиб хожилар сони расмий хабардагидан 5-6 маротаба ортиб бормоқда.

Бу эса Арофот Муздалифа,
Мино ва Ҳарамдаги ҳаракатни ниҳоятда қийинлаштириб қўймоқда.

Бир вақтни ўзида маълум миқдордаги ҳожилар учун ҳозирлаб қўйилган жойларга  кутилганидан 5-10 баробар ортиқ миқдордаги Хожилар кириб бориши, инсонларнинг ҳаёти учун катта хатардир.

Шу сабабдан ҳажга норасмий кириб келган зиёратчиларга Ҳаж кунларигача қаттиқ қаршиликлар кўрсатилади.

Арофат, Муздалифа, Мино, Жамарот йўллари масжидул Ҳаром худудларида қатта тирбандлик оқибатида, ёши катта ,заиф, ва ёш болалар орасида ўлим холатлари тез-тез учраб туради.

Шунинг учун ҳар бир Ҳожи биродарга,
Росул алайҳиссаломнинг ҳаждаги насиҳатлари бўлган:

عليكم بالسكينه

Сокин юринглар, деб қайта- қайта айтган буйруқларини эслатиб ўтамиз.

🔺Ташриқ кунлари Минода тунашга жойи бўлмаган ҳожилар Мино кўчаларида ётиб,
харакат йўлларида ўтирган холда тунашлари, ўзларини ва бошқа ҳожиларни машаққатга қўйишлари жоиз бўлмайди.
Олимлар бу ҳолатда Маккани истаган ерида туришлари жоиз бўлади, дейишган.

🛑Фиқҳий қоида

🛑 فلا واجب مع العجز

🔺Вожибдан ожиз бўлганга-вожиб бўлмайди.

🛑Қуръондан далил:

فَاتَّقوا اللّهَ مَا اسْتطَعْتمْ

Аллоҳдан қодир бўлганингларча тақво қилинглар.

🛑Суннатдан далил

وما أمرتُكم به فأتوا منه ما استطعتُم

Мен буюрган ишлардан, қодир бўлганингларни қилинглар.

Қодир бўлмагани сабаб Минода тунамаган ҳожилар ҳеч қандай каффорат тўламасликларига, юқоридаги далиллар хужжат бўлади

Аллоҳ бандаларига ниҳоятда раҳмли:

يريد الله بكم اليسر ولا يريد بكم العسر

Аллоҳ сизларга машшаққатни эмас, енгилликни истайди.

Шундай экан, инсон ўзини ва бошқа мўъмин биродарларини ҳаётига хавф- хатар соладиган амалдан узоқ бўлиши Аллоҳга суюмли, мақбул амаллардан   бўлади.




🕋Тавоф вақтида инсоннинг таҳорати кетса, бунинг ҳукми қандай бўлади?

📌Тавофни тўхтатиб, бориб таҳорат олиш керакми,

Ёки тавофни давом эттирса ҳам бўладими?

Бу масъалада Олимлар уч тоифага бўлиндилар.

📌1. Тавоф бу сўзлашиш мубоҳ қилинган намоздир, намозга эса таҳорат ШАРТ, демак, тавофда таҳорат кетса, таҳоратини янгилаб, тавофни бошидан давом эттиради.

📌2. Тавофда таҳорат кетса, бориб таҳорат олиб, сўнг неччинчи тавофга келган бўлса, ўша ердан давом эттиради.

📌. Тавофда таҳоратни вожиблигига Росулуллоҳдан бирор далил, буйруқ йўқ, демак, тавофда таҳорат бу фақат мустаҳаб амал.

Абу Ханифа рохимахуллоҳ мазҳабида тавофда таҳорат суннат амал, деганлар.

Шайхул Ислом Ибн Таймия ҳам тавофда таҳоратга буюрган бирор очиқ далил йўқлигига суяниб, тавофда таҳорат мустахаб амал,
яъни мободо тавофда таҳорат кетса, оламон ичидан чиқиб бориб, тахорат олиб қайтиш инсонга машаққат бўлади.

Аллоҳ эса динда машаққат қилмади.

💎Тавофни таҳоратли адо қилиш афзал, лекин таҳорат кетса, тавоф бузилмайди.

Лекин тавофдан кейинги намозга таҳорат олиб қайтиш-шарт
.


https://t.me/Ikki_nuur
href='' rel='nofollow'>




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💎Азиз Ҳожи биродарим.

🕋Ҳажларингиз қабул бўлсин,

Ибодатдаги меҳнатингиз Икки Олам роҳатингиз қилиб қайтарилсин.

☀️Қуёш тиғида сабрларингиз,
Қиёматда бандалар бошига келадиган қуёш тиғларидан тўсиқ бўлсин,

Муқаддас заминда босган ҳар бир қадамларингиз миқдорида Аллоҳ Жаннатдаги даражаларингизни баланд- олий қилсин,

🕋Аллоҳни уйида меҳмон бўлдингиз,
Аллоҳни Жаннатида абадий мезбон бўлиб қолишингиз насиб бўлсин.

Турли хил миллатларни бир жойга фақат бир мақсад йиғди,
бу Аллоҳнинг мағфирати,

Маккадан фақат
Онадан туғилган кунингиздай пок
қайтиб кетинг.

🕋Яна Қаъбани тавофи, ҳаётингизда кўплаб бор насиб қилсин.

Аллоҳ Сизга берган неъматига шукрона тарзида,

Қолган умрингиз ҳақиқий тоатда ўтсин.

Сиз ҳақиқий бахтли бандасиз,

Бу бахтни лаззатини, маъсиятлар билан кетказиб юборманг.

Сизни Азиз қилган
Зотни ҳаётингиз давомида Азиз қилиб яшанг.

Аллоҳни сизга берган Улуғ мархаматидан сўнг,
Аллоҳнинг ҳудудларини сақлаб яшанг,

💎Аллоҳ ва Росулини амри~
Сизни ҳаётингиз бўлсин энди,

🌸Азиз Ҳожи биродарим.

Ҳаж сизга хгақиқий исломда қандай яшашни ўргатди, бошқага озор бермасдан, бошқани ҳаққини емасдан, номаҳрамдан кўзингизни сақлашни ҳаж кунлари берган дарслардан ўргандингиз.
Беш кунлик Ҳаж тугагунча тилингизни қаттиқ назорат қилиб, фақат зикр тоатда ўтаяпсиз.

Ҳаётнинг беш кунида хгам шундай ўтинг, жоҳилликларни унутинг, Исломни гўзал қонунида,
ўзингиз аҳлингиз ва атрофдаги мўъмин биродарлар учун манфаати кўп тегадиган инсон бўлиб ўтинг.

Макка Мадинадан фақат яхши таассуротларни ватанга олиб кетинг,
сизни шунча кун ўз бағрига олган Аллоҳнинг муқаддас шаҳри ҳақида салбий таассуротлар олиб кетиб тарқатманг.

🕋 Макка мўъминларнинг ватани, мўъминлар уйидир.
Ўз уйингизни шаънини ҳаёт давомида сақлаб ўтинг.
Аллоҳ ваҳий учун танлаган пок диёрни, ўз чиқиндиларимизга тўлдириб кайтаётганимиз учун Аллоҳга кўп тавбалар қилиб қайтайлик
Пок диёрни ҳаж мавсумидан кейин йиғиштириб, тозалаб кетишга қодир бўлмаган бўлсангиз, ҳаётда
тилингиз билан уни поклаб ўтишдан ОЖИЗ ҳам бўлманг.

МАККА сизнинг ШАЪНИНГИЗ эканини унут
манг!




📕Ташриқ сўзи араб тилида "кесиш", "бўлаклаш" маъносини беради,
яъни қадимдан Ҳожилар қурбонликларини ҳайит куни ва ҳайитдан уч кун кейингача Маккада сўйишгани сабаб Маккада гўшт кўпайган, гўштларни сақлаш учун эса ҳозиргидай музлатгичлар бўлмаган, шу сабабдан гўштлар узун қилиб бўлакланиб, кесилиб, тузга беланиб, қуёшга осиб қуритилган.
Қуёшда гўштни суви қуригач, узоқ муддатгача иссиқ ўлкаларда айнимай турадиган маҳсулотга айланган.

🌷Росул алайҳиссаломнинг олдиларига бир киши келиб, ҳаяжондан оёқ-қўллари титраганини кўрган Росуллуллоҳ камтарликларидан:

Эй, фалончи, қўрқма мендан,
мен Маккалик, қуритилган (қодид)гўшт еган оддий аёлнинг оддий боласиман, деганлар соллаллоҳу алайҳи васаллам.

🔺Демак, қурбонлик ҳайитдан кейинги 3 кунни ТАШРИҚ деб номланишига ўша кунларда қилинадиган қурбонлик гўштларини бўлаклаб, тузлаб, қуритишгани сабаб бўлган.

🔺Бу кунларнинг ҳар
бирида Ҳожилар пешин вақтида учта устуннинг ҳар бирига ТОШ ОТАДИЛАР.

🔺Қурбон ҳайити куни фақат:

📍 7 дона отилган бўлса, ТАШРИҚ кунларининг ҳар бирида

📍 21 тадан
тош отилади.

📌 Устунларни кичигидан бошланади, кичик устунга

📍7 дона тошни такбир айтиб, САКИНАТ билан отилади.

❌ Узоқдан тош отиш ТАЪҚИҚЛАНАДИ.

📌 Ҳар бир ҳожи бошқа биродарини ўзини сақлагандай, ҳимоя қилиши шарт.

📚Ислом қонунларида бошқанинг тишини синдирганнинг тиши синдирилади,
бошини ёрганнинг боши ёрилади, кўзини ўйганнинг кўзи ўйилади,
ҳатто, бошқанинг бармоғини қасддан ёки тасодифан синдирса ҳам,
унинг ҳам худди ўша бармоғи синдирилади.

🌴 Биродарингизнинг қони, моли, обрўси сиз учун ҲАРОМДИР, деб Росул алайҳиссалом Ҳаж кунларидаги хутбаларида айтиб, буни Қиёматгача қонун қилиб қолдирдилар.

📍Бугунга келиб шариат қонунлари, жазолари, афсуски, қўлланилмаётган бўлсада,
Қиёмат кунининг Одил Подшоҳи, албатта, Ўз қонунини амалга ошириб, дунёда зулм қилиб, жавобгарликдан қочганларни жазолайди ва у куннинг жазоси оғир бўлади.

📌 Ҳажда савоб ўрнига,
🌷Жаннат топиш ўрнига
жиноятлар қилиб,
🔥Дўзах кўтариб кетувчилар ҳам бўлади,
сиз улардан бўлманг.

📍Ҳожилар ва ҳожи бўлмаган барча мусулмонлар қаерда бўлмасинлар
бу улуғ кунларни ТАКБИРлар билан ўтказишлари керак,

📌 хоссатан, ҳар фарз намоздан сўнг шошиб туриб кетмасдан, узоқ такбирлар айтиб, Охиратга катта заҳира жамлаб олинг, чунки бу кунлар жуда оз қолди, фақат уч кун қолди,

📍ЗУЛ ҳижжани 13-куни аср намозидан кейин ОХИРГИ такбир
айтилади.

⌛️ Кейинги мана шундай улуғ кунларга етиб боришнинг КАФОЛАТИ бирортамизга берилмаган.

📌 Сиз учун АЛЛОҲ тарафидан берилган ҳар бир ФУРСАТни
Охиратингизни обод қиладиган амалда ўтказиб олиш учун фойдаланиб қилинг.

🔺Ёши катта отахон ва онахонлар иссиқда Жамаротга етиб боришлари қийин бўлгани сабаб, уларнинг номларидан фарзанди ёки бошқа таниши ўзи учун

📍7 та тош отиб бўлиб, сўнг улар учун ҳам ҳар сафар
📍7 тадан тош отиб кетади.

🔺Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жамики инсонларнинг саййиди бўлишларига қарамасдан, мана шу кунларни жазирамасида, пешин намозини ўқишдан аввал ТОШ ОТИБ, умматларига тош отиш вақтини белгилаб, ўргатиб кетдилар.

🌴 Унутманг, сизга берилаётган ажр миқдори--МАШАҚҚАТИНГИЗ миқдорида бўлади,
Росул алайҳиссалом Ойша онамизга
🌷Эй Ойша, ибодатга ажрлар машаққатлар миқдорида берилади,
яъни қийинчилик катта бўлган сари, ажрлар ҳам катта бўлади, деганлар.

⌛️Ғанимат билинг, сиз машаққати катта,
ажри катта Жаннат йўлларини босиб ўтмоқдасиз.
Ҳар қийналганда, ҳар нафас олишингиз қийинлашиб, оғзингиз қуриганда,
Қиёмат чанқоғида Росул алайҳиссаломнинг ҳавзларидан суғоришини Аллоҳдан сўраб кетинг.

Ҳар оёқларингиз юришни инкор қилиб ,бўлди , энди юра олмайман деганда, Аллоҳим
Сен учун,
мағфиратинг, рахматинг, ЖАННАТИНГ учун деб қадам ташланг.

🌷Уч кундан сўнг онадан янги туғилгандай қайтиб кетишни эслаб, янада муҳаббат ва ғайрат билан тилингиз ТАКБИРЛАР айтиб, машаққати тотли ибодатингизни гўзал якунлаб олинг.

Ҳали бу кунларни
кўўп соғинасиз...


🙀🔥🥺😃😽😞🫢😽 маъноси нима ?

Хожи бўлмаганлар у кунда нима қилганлари афзал ?

Кейинги постдан ин ша Аллох билиб оламиз.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕋Бугун ташриқ кунларининг 1-куни

🔺Ҳожилар бугун
21 -дона тошни пешин вақти кириши билан Жамроту суғродан кичик устундан
бош
лаб

7-донадан такбир билан Аллоҳу Акбар деб отиб, сўнг

📍Жамроту суғро ч
ап тарафида жойлашган ҳолда
(имкони бўлса) Қиблага юзланиб, узоқ дуо қилишлари керак

🔺Сўнг  7-та тошни Жамротул вустога, ўрта устунга ҳар бирини Аллоҳу Акбар деб

💎Ал
лоҳни Буюклиги, Улуғлигини ҳис қилган ҳолда отади

🔺Сўнг ўрта устуннинг ўнг тарафида қолдириб (имкон қадар)

📍Сўнг қўлларини баланд кўтариб

🕋юзини Каъбага қар
атиб, узоқ қўлларини кўтариб дуо қилади

📌бу дуо ижобат бўлиши умид қилинадиган ўринлардандир

🔺Суннат бўйича пешин азонидан то кейинги куннинг бомдод номози вақти киргунча, отиб улгуриш керак, афзали пешиндан тун киргунча отиб, Минога қайтиш

🔻Охирги устун эса
кеча тош отилган Жамроту Аъқобага 7-та тош отиб, дуо қилмай кетилади

Ташриқ кунларини икки кунида Ҳайт кунги отилган тошлар билан
49-та тош отилган бўлади
Агар уч кун Минода турса, яна

21- дона тош отиб, жами
70-та тош отилади

Қуёш осмоннинг ўртасига келиб, қиздиришни бошлаганда, тош отгани борилади,
тош отгани баъзилар поездда,
баъзилар яёв борадилар
, ажр ҳам ўша босилган қадамларнинг машаққатига яраша берилади

Хожилар Қурбон ҳайтининг 1-куни биринчи катта устунга тош отган вақтларидан бошлаб

ЛАББАЙКА дан тўхтаб,
ЗУЛ ХИЖЖАНИНГ
13- кунининг асригача

Такбир МУҚОЙЙАДни айтишни бошлайдилар.

🌷Аллоҳу Акбар
Аллоҳу Акбар
Аллоҳу Акбар
Ла илаҳа иллаллоҳу
Аллоҳу Акбар
Аллоҳу Акбар
Аллоҳу Акбар
Валиллаҳил ҳамд

🔺 Хар фарз намознинг саломидан кейинги истиғфордан сўнг туриб кетмасдан, қодир бўлганча кўп миқдорда ТАКБИР айтилади,
унутманг,
ҳар ФАРЗ намозни саломидан кейин ай
тилади

🔺Тош отгани қариялар, касаллар, юришга ожиз инсонлар бормасдан, ўрнига бошқани вакил қилиб, тошларини унга беради.

🔺Лекин юришга қуввати бор аёллар, албатта, ўзлари боришлари керак,
аёл эканликлари улардан тош отгани боришни СОҚИТ қилмайди.

Бу кунлар ни Росул алайҳиссалом еб,ичиб,зикр қилинади
ган кунлар деганлар

Бу кунларда рўза тутишликнинг ҳукми ХАРОМ ДИР













Показано 20 последних публикаций.