Ибрат Бекати


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Давомини ўқиш учун Ибрат Бекати каналига қўшилган бўлишиншиз керак 👇🏻

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#ибрат

Аёл хатосидан кулган хатодир,
Тортишган ундан ҳам улкан хатодир.
Аёл ҳеч бир баҳсда енгилмас тилсим,
Уни фақат севиб қилурлар таслим.

© Эркин Воҳидов

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


#ибрат

Тўрт нарсадан ҳеч қачон уялманг:
— эски кийимлардан;
— камбағал дўстлардан;
— қари ота-онадан;
— оддий ҳаётдан.

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


#Астағфируллох 😱
Одатда вафот этган инсонни қабрга қўйиш учун эркаклар жамоаси иштирок этади. Аёллар қабристонга бормайдилар. Лекин расмдаги бу аёл туғишган акасининг вафотидан сўнг уни сўнги манзилга кузатиб қўйишга қарор қилди. Аммо кутилмаганда жаноза вақтида баланд овозда:
Ё Аллоҳим! Энди у сенинг қўлингдадир! Сен ўзинг адолатлиларнинг энг адолатлисисан. Акамни менга қилган иши туфайли уни раҳматингдан маҳрум қилгин амин“ деб жамоа олдида баддуо қилди. Жанозага йиғилганлар шокка тушдилар ва аёлдан:
“Нега ўз акангни қарғаябсан, сенга нима қилганки бунчалик Аллоҳдан унга ёмонлик сўраяпсан?“ дедилар.
Қизнинг жавобидан кўпчиликдан совуқ тер чиқиб кетди, қиз шундай деди:
Батафсил ўқинг...


#ибрат

Бир донишманддан "заҳар нима?" деб сўрашибди.
Донишманд шунақа жавоб берибди:

"Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон"

Ҳаётнинг моҳияти ва шифоси мувозанатни, хотиржамликни сақлай олишдир.

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


#ибрат

​​​​ҲЕЧ ҚАЧОН НОЛИМАНГ!

Одамлар сизни кучли, ижобий фикрловчи ва энергияга бой шахс деб билишсин.

Доим нолийдиган, ҳар нарсада майдалашиб ёмонлик қидирадиган инсонлар ўзидан бошқаларни нари кетишига сабаб бўлади ва камдан кам ҳолда ютуққа эришадилар.

Психологик нуқтаи назарда ҳамма нарса аввал ўй-ҳаёлда, кейин реал ҳаётда содир бўлади.   Шунинг учун доим ижобий фикрланг.

Руҳан кучли бўлсангиз, йўлингизда учраган ҳеч бир қийинчилик сизни орқага қайтара олмайди. Нима хоҳлашингизни тасаввур қилинг, буни рўёбга ошишига қаттиқ ишонинг, ҳаракатни бошланг ва у албатта амалга ошади.

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


😔 Чида чида чида бир кун яхши бўлиб кетар деб ўзизга ўзиз далда бериб яшайсиз

Лекин бировлар учун кулай булган, бировларнинг  манфаати учун яшаш жонизга теккан😔

Камига турмуш ўртоғиз  хиёнати, пулсизлик шахсий даромад йўқлиги сизни чарчатиябдими?

Унда бу муаммоларизга  мени 23-24-25- Июнь кунлари бўлиб ўтадиган бепул дарсимда ечим топишиз аниқ😍

Ҳозироқ қўшилинг👇👇👇👇
https://t.me/+IFFngEsaA7Q2YWUy
https://t.me/+IFFngEsaA7Q2YWUy


Илм уч қаричдан иборат:

- Ким (илмда) бир қарич илдамласа, кибрланади.
- Ким икки қарич илдамласа, камтар бўлади.
- Ким уч қарич илдамласа, (ҳали ҳеч нарсани) билмаслигини тушуниб етади.

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


#сарказм

Бир куни Шернинг ёнига ит келиб:
— Хой, Шер! Мен сени жангга чорлайман! — дебди.

Шер итнинг сўзларига эътибор хам бермабди. Эртасига ит яна келиб, такрор айтибди:
— Хой хайвонларни қироли! Мен сени жангга чорлайман!

Шер итнинг сўзларига яна эътибор бермабди. Шунда ит сўзида давом этиб:
— Агар ҳозир мен билан жанг қилмасанг, барчага гап тарқатаман. Шерни жангга чорласам, шер мен билан жанг қилмади. Шер жанг қилишдан қочди, қўрқди, дейман.

Шунда Шер итга хотиржам шундек жавоб берибди:
— Бор, бора қол. Нима десанг ҳам деявер! Атрофдагилар "Шер ит билан жанг қилибди" — деганларидан кўра, Шерни ит жангга чорласа, Шер жанг қилмабди, қўрқибди, дегани афзалроқ...

P.S.: Баъзида зўрлигингизни исботлаш ҳақорат ҳисобланади! Итлар билан тенглашиб ўтирманг!

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


Адолф Гитлер "Пайғамбаримиз Муҳаммад"(С.А.В) ҳақида айтган гаплари.❗️

Оламга машҳур ваҳший Гитлер, ёмон хатти харакатлари ва ёмон сиёсатлари билан танилган, Адолф Гитлер агар Пайғамбар Муҳаммад (С.А.В) ҳаёт бўлганларида мен у кишини бутун инсониятга...😳

БАТАФСИЛ ЎҚИШ:👇🏼


#ибрат

Уйланиш ташвишида юрган 25 яшар йигит, тинмай йиғлаётган 4 яшар болага деди: "Бунча йиғлайсан, маза қилиб овқатланиб, мультфильм кўриб ётмайсанми? Бирор ўйловинг бўлмаса. Сенга ҳавасим келяпти...".

Маошини у ойдан бу ойга етказаётган 35 яшар эркак, уйланиш ташвишида юрган 25 яшар бўйдоққа деди: "Бунча сиқиласан? Уйланарсанам, жонинга ҳам тегар. Мана, қарагин, аҳволимни. Сенга жуда ҳавасим келяпти...".

Бизнеси ўхшамаган ва банкрот бўлиб боши ташвишдан чиқмаётган 55 яшар киши, 35 яшарга деди: "Борига шукур қилинг. Кам маош олсангизам, қулоғиз тинч. Мана, умрим бўйи боримни берган бизнесим касодга учраб, қулоғимгача қарзга ботиб кетдим. Сизга қанчалик ҳавас қилаётганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз..".

Унинг гапини эшитиб турган 70 яшар чол деди: "Бунча сиқиласан? Менга ўхшаб, белинг қақшаб, оёғинг қалтирамаяпти-ку, ўрнингда бўлганимда тоғни уриб, талқон қилардим. Ҳавасимни келтирма...".

Хар бир дақиқамизга шукур келтириб яшайлик!

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


#ибрат

ОТА — ғурур;
ОНА — меҳр;
АКА — фахр;
УКА — умид;
ОПА — ор;
СИНГИЛ — номус;
АМАКИ — қон;
АММА — сарсон;
ТОҒА — дармон;
ХОЛА — хирмон;
ХОТИН — синов;
ФАРЗАНД — сийлов;
КЕЛИН — қарз;
КУЁВ — фарз;
ҚУДА — бардош;
ҚЎШНИ — сирдош;
ҚАЙНЛАР — қариндош;
МЕҲМОН — ризқ;
УСТОЗ — парвона;
ДЎСТ — диёнат;
ДУШМАН — ҳиёнат;
ОИЛА — омад;
РЎЗҒОР — даромад;
ҲАЁТ— имкон;
УМР — имтиҳон;
СЕВГИ — камалак;
УЙҚУ — эрмак;
ТУШ — ҳаёл;
ВАҚТ — маҳол;
КУН — жабр;
ТУН — сабр;
ЎЛИМ — хақ;
ЯШАШ — бахт...

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


☄️❗️Энди жинсий алоқа муддати узоқ бўлиши ва қайта-қайта жинсий алоқа қилиш  сиз учун жуда осон бўлади!💯

Жинсий қувват 65 Ёшда ҳам 20 ёш боланикидек бўлади, бунинг учун хар куни ётишдан олдин бу табиий нарсани ичиш керак...✅

Агар сизда:

🔴Эрта бўшаниш
🔴Эрекция камлиги
🔴Қувватсизлик бўлса, бу табиий усулни хозироқ ўрганиб олинг.

🦾Синалган бу усул кўпчиликга ёрдам бермоқда!!

Ортиқча ўйланиб ўтирмасдан хозироқ БЕПУЛ мутахасис консултациясига ёзилинг!

Қандай экан деяпсизми? Ундай бўлса қуйида берилган ссилкага босинг:👇

➡️➡️➡️https://kalibrextra.uz/secondnewpage/

(Админлар ўчирмасидан аввал Ота-боболаримиздан қолган "рецептни" ёзиб олинг)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН

🌷Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
🌷Гуллар ифори ила шаббода елса.
🌷Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
🌷Ажабмас бирма бир ижобат бўлса🤲

КУНИНГИЗ ХАЙРУ БАРОКАТГА ТЎЛА БЎЛСИН! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН
!💐

Фарзанд тарбияси каналига уланиш👇
https://t.me/+BPo53FPmvxo4NDJi


#ибрат

КИБР КИРГАН БОШГА ИЛМ КИРМАЙДИ

Бир улуғ зот кўчада кетаётсалар, болалар тўп ўйнашаётган экан. Шунда у зот сўрабдилар:
— Болаларим, бу тўп сизларга нима гуноҳ қилди? Нега уни ҳадеб тепасизлар?

Болалар ичидан бир шўхроғи девонасифат олимга масхаралаганнамо дебди:
— Ҳазрат, тўпнинг олдида турибсиз, ўзидан сўрай қолинг.

Устоз тўпга қараб, индамай қолибди. Шунда ҳалиги бола:
— Сўрадингизми, тўп нима деди? — деса, устоз шундай жавоб берган эканлар:
— Тўп дедики: бошимга озгина ҳаво тўлиб қолган экан, шунга тепки еяпман.

P.S.: Кимники бошига кибру ҳаво тўлиб қолса, у одамни Аллоҳ хор қилади. Шунинг учун бошингизни кибрдан эмас, илмдан тўлдиринг!

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


#ибрат

Кунлик, фойдали фикрлар

— Куннинг биринчи қисмида энг мураккаб ва қийин ишларни бажариб олинг;
— Ҳаёлингизга бирор фикр, ғоя келдими? Ўша заҳоти ёзиб қўйинг;
— Кеч қоляпсизми? Бу ҳақида огоҳлантириб қўйинг. Бу қийин эмас;
— Бошқаларнинг орзулари устидан кулманг. Ўз орзуларингиз билан банд бўлинг;
— Ҳар доим рост гапиринг;
— Ҳар доим ўз муаммоларингиздан нолиманг. Бу бошқаларни қизиқтирмайди;
— Миш-мишларга аралашманг ва эътибор қилманг. Уларда ҳеч бир яхшилик ёки фойда йўқ.

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


#ибрат

Кишига билганингни ўргат-у, ақл ўргатма. Бошқаларга қулоқ тут, бироқ айтилган гапларнинг барини тўғри деб ўйлама. Сукут сақлаган кишини бевоқиф, кўп гапирган кишини ақлли, деб билма. Ҳаммани ўзингдай кўр. Ким бўлишидан қатъи назар, кишини паст деб топиш – аҳмоқлик, кўкка кўтариш – қўрқоқликдир. Онгли равишда содир этилган жасоратгина ҳақиқий жасорат, саводсизликдан келган жасорат – жаҳолатдир.

© Жалолиддин Румий

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


#ибрат

Ушбу суратда биргина китобнинг бутун бошли деворга таъсири тасвирланган.

Энди бутун бошли китобларни ҳаётимизни қандай ўзгартиришини таъсаввур қилаверинг. Шунинг учун кўпроқ китоб ўқинг!

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


#ибрат

Умрингизни яхши одамларни қидиришга эмас, балки яхши одам бўлишга сарфланг, шунда яхши одамларни ўзлари сизни топиб келади.

Гапларингга қарши чиқиб, эътироз билдирадиган, сен билан баҳслашадиган одамдан кўра, ҳар гапингни маъқуллаб, қойил қолиб мақтайдиган одам сен учун хавфлироқдир.

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


#ибрат

Болалар бахтиёрлигининг сирларидан бири шуки, улар келажак ёки ўтмишда эмас, ҳозирги вақтда яшайдилар.

Агар нимадандир ташвишда бўлсангиз, келажакда яшаяпсиз. Агар нимадандир хафа бўлсангиз, ўтмишда яшаяпсиз. Агар сиз хотиржам ва қалбингиз равшан бўлса, демак, ҳозирда яшаётган бўласиз.

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!


#ибрат

• Касаллик насибангдир, даво излаш эса сенинг қароринг!
• Уйланиш насибангдир, талоқ эса сенинг қароринг!
• Ҳаётингдаги шахслар насибангдир, уларни ҳаётингда асраб қолишинг эса сенинг қароринг!
• Фарзанд насибангдир, унинг тарбияси эса сенинг қароринг!
• Ота-она насибангдир, уларнинг розилигини олиш сенинг қароринг!
• Демак насибаларингдан эмас айнан қарорларингдан жавобгар бўласан!
• Шуни унутма!

🌱 Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!

Показано 20 последних публикаций.