Inson va Huquq


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


"Inson va Huquq" NTM tomonidan tashkillashtiriladigan bazaviy huquqiy o‘quv kurslari telegram kanali.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Қуйидаги жисмоний шахслар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга:

1️⃣ кам таъминланган шахслар, агар улар:

➖фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар;
➖маъмурий ишлар бўйича аризачилар;
➖маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазо назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар;
➖жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек маҳкумлар бўлса;

2️⃣ руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;

3️⃣ ўз ҳуқуқлари бузилган, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;

4️⃣ Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.

@InsonvaHuquq


Муаммога қандай қилиб мустақил юридик ечим топиш мумкин?

Фараз қилинг, сиз кундалик ҳаётда қандайдир масалага ҳуқуқий ечим топишингиз зарур. Шундай вақтда ушбу масалага қандай қилиб тез ва осон ҳамда юрист/адвокат кўмагисиз тўғри ечим топиш мумкин?

Шунга ўхшаш ҳолатларда қуйидагича ҳаракат қилишни маслаҳат берамиз:

1. Сизнинг масалангиз қандай ҳуқуқий муносабат эканлигини аниқлаштириш лозим. Масалан, ҳуқуқбузарлик содир этилган бўлса бу жиноий ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ қонунчиликда тартибга солинади. Ёки шунга ўхшаш солиқ, оила, фуқаролик, ер, маъмурий ҳуқуқ билан боғлиқ бўлиши мумкин.
2. Ушбу масалага аввал ҳуқуқий ечим берилган ҳолатлар бўлиши табиий. Бу учун халқаро қидирув тизимлари орқали керакли калит сўзлар ва жумлалар орқали қидириш йўли билан айни масалада берилган ечимлар мавжуд бўлса уларни ўқиб ўзингизга хулоса чиқариб олишингиз мумкин.
3. Агар ҳуқуқий билимингиз яхшироқ бўлса, Lex.uz платформаси орқали керакли қонун ҳужжатини қидириб ундан ўзингизга мос нормаларни топиб умумий ҳуқуқий хулоса топишингиз мумкин.
4. Телеграм ёки бошқа ижтимоий тармоқларда кўплаб ҳуқуқий тушунтиришлар бериладиган саҳифалар мавжуд. Уларнинг кўпчилиги профессионал юристлар томонидан юритилади. Уларда ўзингизнинг ҳолатингизга мос ечим берилган жавоб бўлиши мумкин.

■ Юқоридаги тавсияларга амал қилган ҳолда, нисбатан оддий ҳамда мавжуд масалага бирламчи хулоса топишингиз мумкин. Лекин ҳуқуқий билимингиз мавжуд масалага ечим топишда етарли бўлмаса, албатта адвокат ёки юрист билан маслаҳатлашишни тавсия қиламиз. Шунингдек, мураккаб масалалар бўйича ҳам адвокат ва юрист билан маслаҳатлашиб иш тутишни маслаҳат берамиз.

@InsonvaHuquq


Қандай адвокат танлаш керак?

Фараз қилинг, сиз суд иши давомида адвокатга эҳтиёж сездингиз. Шундай пайтда қандай адвокат хизматидан фойдаланиш сизга кўпроқ самара келтиради?

● Адвокат танлашда қуйидаги хусусиятларга эътибор бериш лозим, деб ҳисоблаймиз:

Адвокатнинг адвокатлик билан боғлиқ иш тажрибаси. Одатда, адвокат сифатида камида 3-5 йил иш тажрибаси бор адвокат анчагина тажрибали ҳисобланади ва қаерда қандай ҳаракат қилишни яхши ўзлаштирган бўлади.
Адвокатнинг шахсий статистикаси. Адвокат танлаётганда ундан албатта камида охирги 1 йил давомида нечта суд ишида қатнашгани ва ундан нечтасида ютиб чиққани ва сизнинг муаммонгизга ўхшаш суд ишлари бўйича ҳам ижобий/салбий статистик динамикасини ўрганиб чиқиш лозим.
Адвокат гонорари. Яъни сизга адвокат томонидан кўрсатиладиган хизмат учун тўлов. Яхши, билимли, тажрибали адвокат ҳеч қачон арзон бўлмайди. Буни ёдда тутишингиз лозим.
Адвокатнинг шахсий имиджи. Ўзига хос кийиниш, мулоқот ва иш хусусиятларига эга бўлган адвокат сизга бошқа адвокатлардан кўра кўпроқ фойдаси тегиши мумкин.
Адвокатнинг нутқ маданияти ва ўзига бўлган юқори даражадаги ишончи. Ўзаро суҳбат давомида тингловчини ўзига қарата олиш энг муҳим хусусиятлардан бири ҳисобланади ва бу суд жараёнида ҳам жуда қўл келади. Шунингдек, мулоқот давомида иккиланиш ёки гумон билан сўзловчи адвокат хизматидан ҳам фойдаланиш маслаҳат берилмайди.
Адвокатнинг мижозни диққат ва сабр билан тинглай олиши. Бундай адвокат ҳар бир мижозга индивидуал ёндашган ҳолда иш бўйича барча тафсилотларни аниқлаштиради ҳамда ҳар бир ҳолат бўйича ўзининг позициясини намоён қила олади.
Адвокат томонидан иш бўйича далилларга бўлган муносабати. Адвокат томонидан сизнинг вазиятингизда энг майда деталларгача аниқлаштириши, барча ҳолатларни тўлиқ ва аниқ ҳисобга олиши иш бўйича сизнинг фойдангизга қарор чиқишида муҳим аҳамиятга эга. Чунки суд давомида сизнинг ҳақлигингиз фақат далиллар билан исботланиши лозим.

□ Шунингдек, адвокатдан ишнинг натижасига кафолат талаб қилманг. Адвокат ишнинг натижасига кафолат бермайди. Балки у сизнинг фойдангизга қарор чиқиши учун ўзининг бор билим ва тажрибаси билан ҳаракат қилади. Сиз адвокатга шу учун ҳақ тўлайсиз.

@InsonvaHuquq


Фуқаролик судларида процессуал муддатлар

Кўпчилик судга берсам қанчада кўриб чиқади? Қачонга судга чақиради деб сўрашади. Биз сиз учун манашу муддатларни бир жойга жамладик.

■ Демак, Фуқаролик процессуал кодексига кўра:

1) аризани суд иш юритувига қабул қилиш ва иш қўзғатиш - ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 кун ичида;

2) ишни судга тайинлаш - иш қўзғатилган кундан бошлаб 10 кун, ўта мураккаб ишлар бўйича судянинг асослантирилган ажримига биноан 20 кун

3) ишни судда кўриб чиқиш - судга тайинланган кундан бошлаб 1 ой, ўта мураккаб ишлар бўйича судянинг асослантирувчи ажримига кўра 2 ойгача узайтирилиши мумкин;

4) cуд муҳокамаси бўйича қарор чиқариш (ҳал қилув қарори) - суд муҳокамаси тугагандан сўнг дарҳол қабул қилинади.

5) ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаларини у чиқарилгандан - 5 кун ичида олиш мумкин.

Manba: Telegram

@InsonvaHuquq


Ипотека кредитига оид саволларга жавоблар

Савол: Президент фармонига асосан "маҳалла еттилиги" тавсияси асосида 120 млн. сўмгача ипотека кредитлари кимларга ажратилади?

Жавоб: Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитларини ажратилади.

Яъни, ушбу турдаги кредитлар барчага ажратилмайди. Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган шахсларгагина ажратилади. Бу рўйхат 30 май куни охирига етказилади. Яъни ўша рўйҳатда бўлишингиз керак. Сиз ушбу кредитни олиш учун югуриб банкка бориб олманг. Аввал маҳалладаги рўйҳатга киришни ҳаракатини қилинг.

Савол: Ушбу кредит ажратиш қачондан бошланади?

Жавоб: 2024 йил 1 июндан бошланади.

Савол: Ушбу кредитлар қанча миқдорда ва яна қандай шартларда ажратилади?

Жавоб: Ушбу ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада (Айни кунда 18%) якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади.

Савол: Ушбу ипотека кредитларида давлатдан субсидия ҳам ажратиладими?

Жавоб: Ҳа. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Manba: Advokat G’aniyev

@InsonvaHuquq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олиш учун аризалар жорий йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади


📝Аризаларни шахсий компютер ёки уяли алоқа воситасидан фойдаланиб ЯИДХП (my.gov.uz) орқали юбориш мумкин.

Аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш бепул.

@InsonvaHuquq


Уй субсидияси кимларга берилади?

■ Қонунчиликка кўра, уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ажратилиши белгиланган.

⚠️ Бунда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори қуйидагича бўлганлар, даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила деб ҳисобланади:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 8 млн 400 минг сўмгача);

🔹Тошкент шаҳрида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 9 млн 660 минг сўмгача).

❕Маълумот учун: бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1.050.000 сўм 

@InsonvaHuquq


Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

▪меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм;

▪базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;

▪пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм;

▪ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм;

▪ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

▪меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

▪белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

▪зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 621 000 сўм;

▪иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 621 000 сўм.

@InsonvaHuquq


Қайси мурожаат кимга йўлланади?

Одатда фуқаролар томонидан ўзининг мурожаати бўйича кимга мурожаат қилиши кераклигини, унинг мурожаатини қайси орган ёки мансабдор шахс ҳал қилиши кераклигини билмайди ҳамда оқибатда турли сарсонгарчиликларга учрайди. Биз қуйида ўз ваколати доирасида мурожаатларни ҳал қиладиган давлат органларидан айримларини келтириб ўтамиз:

▪оилавий низолар, алимент, никоҳдан ажрашиш(айрим ҳолларда ФҲДЁда), қарз ёки бошқа шартномавий низолар юзасидан ҳудуддаги ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДларга даъво ариза, ариза шаклида;
▪жиноят деб ҳисобланувчи хабарлар бўлганида ёки зўравонликдан жабр кўрганда ҳимоя ордери олиш учун туман(шаҳар) ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМларига ариза шаклида;
▪ давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қарорларидан ёки хатти- ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги юзасидан ҳудудий ПРОКУРАТУРА ёки ҳудудий МАЪМУРИЙ СУДларга даъво ариза ёки ариза шаклида;
▪ Мажбурий ижро бюроси томонидан тегишли суд ва бошқа орган ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатларида сусткашликка йўл қўйилганда ҳудудий ПРОКУРАТУРА органларига ариза шаклида;
▪бепул ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар олиш масалалари, шунингдек ҳудудий ФҲДЁ ёки нотариат органлари устидан туман(шаҳар) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИга;
▪моддий ёрдам, уй-жой олиш ва шу каби масалаларда туман(шаҳар) "Инсон" ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ МАРКАЗЛАРИга;

■ Биз юқорида энг кўп сўраладиган ва мурожаат йўлланадиган айрим соҳаларни келтириб ўтдик. Унутманг! Мурожаатни тегишли жойга юбормаслик мурожаатингиз ҳал бўлишини секинлаштиради ҳамда сизни бирмунча оввора қилиб қўйиши мумкин!

@InsonvaHuquq


Меҳнат низолари ҳақида

Меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъий назар, ишга тиклаш тўғрисидаги меҳнат низолари бевосита судда кўриб чиқилади.

Якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқиш ҳақидаги даъво билан судга ходим ёки касаба уюшмаси қўмитаси, давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари, иш берувчи, қонунчиликда белгиланган тартибда адлия органлари ва прокурор мурожаат қилишга ҳақли (МКнинг 559-моддаси).

Судларнинг эътибори МК 540-моддасининг учинчи қисми ҳамда «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига мувофиқ, касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари, бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ходимларнинг манфаатида меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга мурожаат қилишга ҳақли эканлигига қаратилсин.

Ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича даъво ариза ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан уч ой муддатда берилади (МКнинг 560-моддаси).

МКнинг 560-моддасида белгиланган муддат касаба уюшмаси қўмитаси, давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари, адлия органлари ва прокурор ходимнинг манфаатини кўзлаб, тақдим қилган даъволарга нисбатан ҳам татбиқ қилинади.

Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш бўйича судга мурожаат этиш муддатининг ўтиши якка тартибдаги меҳнат низосини медиация тартибида кўриб чиқиш даврида тўхтатиб турилади.

@InsonvaHuquq


Жиноят ишларини тафтиш тартибида кўриш

Қонун талабига кўра, агар иш биринчи инстанцияда туман (шаҳар) даражасидаги судлар томонидан кўрилган бўлса, ишни тафтиш тартибида кўриш албатта иш апелляция ёки кассация тартибида кўрилгандан кейингина вилоят даражасидаги суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ваколатига киради.

Агар иш биринчи инстанцияда вилоят даражасидаги судлар томонидан кўрилган бўлса, ишни тафтиш тартибида кўриш албатта иш апелляция ёки кассация тартибида кўрилгандан кейингина Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ваколатига киради.

Агар иш биринчи инстанцияда Олий судда кўрилган бўлса, ишни тафтиш тартибида кўриш албатта иш апелляция ёки кассация тартибида кўрилгандан кейингина Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ваколатига киради.

Manba: @Advokat_Abdullayev

@InsonvaHuquq


■ Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


▪меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм;

▪базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;

▪пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм;

▪ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм;

▪ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

▪меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

▪белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

▪зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 621 000 сўм;

▪иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 621 000 сўм.

@InsonvaHuquq


Жиноят иши бўйича давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бундай ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди!

Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи томонидан танланган ҳимоячининг йигирма тўрт соат ичида ишга киришиш имконияти бўлмаган ҳолларда, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига ёхуд уларнинг қариндошларига бошқа ҳимоячини таклиф қилишни тавсия этади.

Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи танлаган ҳимоячи исталган вақтда ишга киришишга ҳақлидир.

Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимоячиси сифатида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўради.

Суриштирувчи, терговчи, прокурор давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилади, суд эса ажрим чиқаради ва адвокатнинг ишга киришиш вақтини белгилайди.

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими «Юридик ёрдам» ахборот тизимига киритилади.

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокат «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали автоматик равишда танланади.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатни жалб қилишда адвокатнинг ишда иштирок этиши тасдиқланган пайтдан эътиборан унга ишга киришиш учун камида тўрт соат вақт берилиши керак.

«Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали танланган ҳамда тегишли ишда ўзининг иштирок этишини тасдиқлаган адвокат давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорида ёки суднинг ажримида белгиланган муддатда ишга киришиши шарт.

«Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда адвокат давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларнинг навбатчилик жадвалига асосан ишда иштирок этиш учун жалб қилиниши мумкин.

Адвокат гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосига кўра ёки уларнинг розилиги билан бошқа шахслар томонидан таклиф қилинган ёхуд ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган муддатда ҳимоячини таклиф қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш нияти билдирилган ҳолларда, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатни жалб этишга йўл қўйилмайди».

@InsonvaHuquq


Энди фуқаролик судларида ҳам давлат ҳисобидан адвокат олсангиз бўлади.

Фуқаролик процессуал кодексининг 67-моддаси қуйидаги мазмунда 4 ва 5-қисмлари билан тўлдирилди:

«Суд даъвогарнинг ёки жавобгарнинг илтимосига кўра, «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўриши шарт.

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокат жалб этиладиган пайтга қадар суд ишнинг муҳокамасини кейинга қолдиради. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатни жалб қилишда адвокатнинг ишда иштирок этиши тасдиқланган пайтдан эътиборан унга ишга киришиш учун камида 4 соат вақт берилиши керак».

Яъни, агар кам таъминланган фуқаро суд давомида давлат ҳисобидан адвокат таъминлаб беришни сўраб илтимоснома киритса, фуқаролик суди судьяси бу фуқаро учун бепул адвокат жалб қилиши шарт бўляпти.

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-915-сонли қонуни билан киритилган бу ўзгаришлар, 2024 йил 28 февралдан кучга кирди.

Manba

@InsonvaHuquq


Автоавария қачон жиноят деб топилади?

Шахснинг баданига етказилган тан жарохатлари оғирлик даражасига кўра 3 га бўлинади:

- енгил тан жарохатлари
- ўртача оғир тан жарохатлари
- оғир тан жарохатлари


Содир этилган авария натижасида шахсга енгил тан жарохати етса айбдор хайдовчи жиноий жавобгарликка тортилмайди, балки маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилади. Одатда, мазкур ишларни судга қадар текширув босқичида ЙҲХБ инспекторлари кўриб чиқишади.

Агарда содир этилган авария натижасида шахсга ўртача оғир ёки оғир тан жарохати етса ёҳуд у вафот этса, айбдор хайдовчи Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилади. Мазкур ҳолатларни ишни судга қадар юритиш босқичида асосан терговчилар кўриб чиқишади.

Шуни назарда тутиш лозимки, суд-тиббий экспертиза адабиётларига кўра шахснинг суяги синишидан бошлаб, жарохатларнинг оғирлик даржаси ўртача оғирликдаги тан жарохати бўлиб хисобланади. Яъни, авария натижасида шахсга суяк синиши билан боғлиқ тан жароҳати етгандан бошлаб айбдор хайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилади.

Манба


@InsonvaHuquq


❗️Айрим нафақа миқдорлари оширилди


Президент Фармони (ПФ-24-сон, 31.01.2024 й) билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди

■ Фармонга кўра, 2024 йил 1 февралдан қуйидаги нафақалар миқдори 621 минг сўм этиб белгиланди:

▪зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга нафақа;

▪иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда;

▪ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига нафақа;

боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа (кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 212 000 сўм);

▪боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори.

Мазкур миқдорлар расмий энг кам истеъмол харажатларидан келиб чиқиб белгиланган.

@InsonvaHuquq


Фуқаро ID-карта учун рўмолда ёки кўзойнакда ёҳуд соқол билан расмга тушишга ҳақлими?

Шу кунларда кўплаб танишларимиз ва кузатувчиларимиз томонидан ID-карта учун расмга тушиш жараёнида айрим тақиқларга, жумладан, кўз ойнагингни еч, рўмолингни еч, соқолингни олиб кел каби талаблар қўйилаётганлигига эътирозлар билдирилиб, шу масалага ойдинлик киритиш бўйича савол билан мурожаат қилишмоқда.

Шу сабаб, ушбу масалага қонун нуқтайи назаридан тўҳталиб ўтмоқчимиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6065-сонли Фармони билан "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси тўғрисида"ги Низом тасдиқланган.

Ушбу Низомнинг 17-бандида агар фуқаро қўл бармоқ излари олинишидан бош тортса ёхуд кўзойнакда ёки бош кийимда суратга тушиш истагидан қайтмаса, маълумотларни йиғиш пункти фуқарога ID-карта расмийлаштиришни рад этиши белгиланган.

ИИВ масъуллари томонидан бериб ўтилган тушунтиришларга кўра, расмга бундай тартибда тушиш халқаро ҳамжамиятда белгиланган норма ҳисобланар экан. Шунингдек, "Инсоннинг юзида шахсини тасдиқловчи “точка”лар мавжуд. Кўзойнак ёки рўмолда расмга тушиш эса фуқарони идентификация қилишга халал беради. Шу сабабли ҳам ID-карта учун ёки биометрик паспорт учун расмга тушаётганда кўзойнак, бош кийим ва рўмолда тушиш халқаро нормаларда тақиқланган” дейди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи А.Васлиев.

Демак, юқорида келтирилганлардан аён бўлмоқдаки, ID-карта учун расмга тушишда рўмол ва кўзойнакни ечишни талаб қилиш қонун ҳужжатларида бор. Лекин, ID-карта учун соқол қўйган ҳолда расмга тушиш бўйича ҳеч қандай таъқиқ мавжуд эмас.

Manba

@InsonvaHuquq


Қарз шартномаси ҳақида

Фуқаролик кодекси, 732-моддасига кўра, Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.

○ Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.

Фуқаролик кодекси 733-моддасига кўра, Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

● Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

■□■ ФК, 735-моддасига асосан, Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак.

○●○ Қарз муносабатларидан келиб чиқадиган низолар агар бу битимда жисмоний шахс иштироки бўлса ёхуд қарз муносабати жисмоний шахслар ўртасида бўлса жавобгар жойлашган ёхуд яшайдиган жойдаги фуқаролик судида, тарафлар юридик шахс бўлган ҳолларда эса тегишли иқтисодий судда кўриб чиқилади.

@InsonvaHuquq


❗️Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?


● Ҳақорат қилганлик
– шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

❕Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 6 млн 800 минг сўмдан 13 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

⏩ Агар ушбу ҳуқуқбузарлик 1 йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

● Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:

68 млн сўмгача миқдорда жарима;
240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

□ Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали ҳақорат қилинса, ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:

▫️68 млн сўмдан 136 млн сўмгача жарима;
▫️240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

■ Агарда ҳақорат қилиш:

➖жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;
➖хавфли рецидивист томонидан;
➖туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:

▪136 млн сўмдан 204 млн сўмгача миқдорда жарима;
▪2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
1 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

M: huquqiyaxborot

@InsonvaHuquq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уй олишдан олдин албатта кўринг!!!

Одамлар уй харид қилаётганда айрим жиҳатларга эътибор беришлари ҳақидаги ролик

Manba

@InsonvaHuquq

Показано 20 последних публикаций.