Репост из: Zufarjon Domla | Rasmiy sahifa
Инсон аъзолари билан қилинган гуноҳлар унинг иймонини бутунлай йўқотиб юбормайди, лекин иймонга таъсир қилади. Исломда гуноҳлар кичик ва катта турларга бўлинади. Кичик гуноҳлар тавба ва яхши амаллар билан Аллоҳ таоло ҳоҳласа кечирилади, катта гуноҳларга эса чин дилдан тавба қилишни ва гуноҳга қайтмаслик талаб қилинади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"Зино қилувчи зино қилаётганида иймонли ҳолда қилмайди, ўғирлик қилаётган ҳам ўғирлик қилаётганида иймонли бўлмайди..." (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Бу ҳадисдан англашмиз керак катта гуноҳлар содир бўлаётганда инсоннинг иймони заифлашади, аммо иймон бутунлай йўқолмайди. Шунинг учун инсон ҳар доим тавба қилиб, Аллоҳдан мағфират сўраши лозим. Гуноҳларнинг қалбга таъсири бор, шунинг учун гуноҳдан сақланишга ва иймонни кучайтиришга интилиш муҳимдир.
Тавфиқ Аллоҳдан