Ҳар ҳафтанинг Жума куни умумий ўрта таълим мактабларида "Маънавият соати" ўтказилиши белгиланган бўлиб, бугун туман хокимининг ўринбосари М.Нуруллаева ва туман "Бувижонлар мактаби" раҳбари Д.Юсуповалар "Тинчлик учун барча масъул" мавзусида 48-мактабнинг 10 ва 11-синф ўқувчиларига “Маънавият соати” дарс машғулотларини ўтдилар.
Дарс жарёнида иштирокчилар юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, тинчлик - катта неъмат эканлиги, унинг қадрига етиш, асраб-авайлаш ҳар бир мусулмон кишининг зиммасидаги бурчилиги, тинчлигини йўқотган юрт юлдузсиз осмон каби зимистонликка айланишини ва тинчликни сақлайдиган омиллардан бири шукроналик ҳамда тўғри тафаккур эканлиги борасида гапириб ўтдилар. Машғулот давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, ўз фикрларини ҳам билдирдилар.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати.