Надежда Кеворкова
ФАЛАСТИН:
Агар ўлишим лозим бўлса…
"Соқол олишга қачон вақт топаман?"
Ғазода қуёш ботаётган пайтда минглаб қайиқлар денгизга чиқиб, уфқ бўйлаб саф тортишади. Бу манзара қуруқликдан милтиллаб турган чироқлар орқали кўзга ташланади. Балиқчилар сузиб кетишади ва қирғоқни кўриб туриш учун бир-бирларига яқин туришади. Улардан нарироқда Исроил ҳарбий кемалари ҳам худди шундай сафланган ҳолда туради. Улар ҳам қирғоқдан аниқ кўриниб туради. Мен Ғазода бўлган пайтимда, ҳар икки кунда ҳарбийлар қайиқларга ўт очар, эртаси куни эса Ғарб оммавий ахборот воситаларида чегара бузилишининг олди олинганлиги ёки террорчилик ҳаракати тўхтатиб қолинганлгани ҳақида хабарлар пайдо бўларди. Бироқ, одатда бу хабарларда исмлар келтирилмасди.
Шундай бир кечадан кейин мен портга келдим. Тупроқдан кўтарилган тўғон ичида юзлаб балиқ овлаш кемалари маҳкамланган. Барча порт бинолари авиазарбалар вақтида бомбардимон қилинган ва фаластинликлар ҳозирча бу ердаги қурилиш ишларидан воз кечишган - барибир фойдаси йўқ, биринчи оммавий бомбардимонда яна вайрон қилиниши мумкин.
Тўғон бўйлаб оталар болалари билан сайр қилишар, тошчалар отишар, баъзилар қармоқ билан балиқ овлашарди. Маълум бўлдики, кечаси ҳеч кимни ўлдиришмаган ва қамоққа олинмаган. Одамлар қайиқлардан овланган балиқларни туширишарди. Балиқчилардан бири чиройли қисқичбақаларни тошлар устига жойлаштириб, тутганларини сараларди. Унинг бутун бешта қутиси бор эди.
Мазин Абу Риёлнинг ёши 40 да, у болалигидан балиқ овлайди. Денгизга чиқишни унга болалигиданоқ отаси ўргатган. Аввалига Мазин суратга тушишни хоҳламади. Бунинг сабаби кутилмаган эди. "Соқолимнинг аҳволига қаранг! Ўзимизни унутиб қўйдик, қандай кўринишда бўлиш кераклигини ҳам эсдан чиқардик! Оиламни боқишга қурбим етмаяпти. Соқол олишга қачон вақт топаман? Қирғоқдан бирор нарса тутиб бўлармиди!" - Мазин ўзининг бешта қутисига қўл силтади. "Қаранг, бу балиқни ёлғиз ўзим тутмадим-ку. Бунда оға-иниларимнинг ҳам улуши бор, улар ҳам ўз оилаларини боқишлари керак, ҳаммасининг ота-онаси бор, улар ҳам муҳтож. Яна бензинга 500 шекел сарфланган," - деди Мазин қайиқда тўрларни йиғиштираётган тўрт кишини кўрсатиб. Фаластинликлар ёмон яшайди – чунки улар ишламайди, деган фикрлар юради.
"Биз кечаси соат учда денгизга чиқдик, ҳозир эса кундузи соат икки бўлди. Денгизда 11 соат бўлиб, жуда кам балиқ тутдик. Энди эса бу балиқларни сотишимиз керак," - дейди балиқчи. Балиқ бозори яқин жойлашган, унинг ҳидини адаштириб бўлмайди. Бу катта бино: Ғазодаги барча балиқчилар бир кунда уни тўлдириш учун етарли миқдорда балиқ овлай олишига ишониш қийин. "Балиқларнинг 97 фоизи бозор балиқлари, Мисрдан келтирилган, бизнинг оилаларимиз овлаган балиқ эмас. Қирғоқ яқинида нима ҳам тутиш мумкин?" - деб хўрсинади Мазин. Албатта, унинг балиғи ҳам сифатли, ҳам янги. Лекин бундай ов билан кун кўриб бўлмайди, чунки у ҳам бошқалар каби барча балиқларини улгуржи нархларда сотади.
@Hamid_Sodiq