САДОҚАТГА ЯРАША МАРТАБА
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинага ҳижрат қилмоқчи бўлганларида дўсти Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) билан Савр ғорига боришда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бўртиб чиқиб турган қоятошларга чиқишга ва ялангоёқ юришга одатланмаган эдилар. Мубо рак оёқларига тошлар ботди. Бу ҳолни кўрган Абу Бакр ғор оғзига етгунга қадар елкасига кўтариб олди.
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ғорга кирмоқчи бўлганларида шошилиб:
– Кирмай туринг! Аввал мен бир кириб кўрай, – деди.
Ғорга кириб, ҳамма томонини қўллари билан пайпаслаб кўрди. Бир тешик топиб, у жойни изори билан беркитди. Яна иккита тешик чиқди.
Зарарли ҳашаротлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни чақиб озор бермасин дея, иккала тешикни икки оёқлари билан бекитди.
Сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни чақирди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) анча толиққан эдилар. Кирганларидан сўнг Абу Бакрнинг тиззаларига бошини қўйиб, уйқуга кетдилар.
Ҳазрат Абу Бакр бекорга эҳтиёт чораларини кўрмаган экан. Ҳақиқатан ҳам оёғи билан тўсиб турган тешикларнинг бирида ётган илон оёғини чақиб олди. Илон тешикдан чиқиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) безовта бўлмасин, деб оёғини қимирлатмай тураверди.
Бироқ чидаб бўлмас оғриқдан кўзларидан ёш оқди. Сўнг кўзидан Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак юзларига оқиб тушиб, уйғониб кетдилар.
– Эй Абу Бакр, сенга нима бўлди? – деб сўрадилар.
– Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-онам сизга фидо бўлсин, бир нарса чақиб олди, – деди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) илон чаққан жойни оғриқ тамом бўлгунча муолажа қилдилар.
Тонг отиб кун ёришганда икки ҳамроҳ ғордан чиқиб йўлга тушдилар. Расулуллоҳ (соллалло ҳу алайҳи ва саллам) Абу Бакрга эътибор бериб қарасалар, йўлга чиқишда кийган изори йўқ. Бунинг сабабини сўраган эдилар, уни йиртиб ғордаги тешикларга тиққанини айтди.
Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўлларини юқори кўтариб дуо қилдилар:
– Эй Аллоҳим! Қиёмат куни Абу Бакрни ме нинг мартабамда қилгин!
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлиш учун босин
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz