Фаришталар зикр аҳлини қидириб юрадилар
Ҳадиси қудсийда бундай дейилади:
«Аллоҳнинг шундай фаришталари борки, улар Ер юзини кезиб, зикр аҳлини қидиришади. Агар Аллоҳни зикр қилаётган бир қавмни кўрсалар, бир-бирига: "Келинглар, сизлар қидирганлар бу ерда!" – деб айтадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Фаришталар уларни ўз қанотлари билан осмонгача ўраб оладилар".
Аллоҳ таоло фаришталардан сўрайди (ҳолбуки, У Зот ҳаммасини яхши билади):
– Бандаларим нима дейишмоқда?
Фаришталар:
– Сенга тасбеҳ айтишмоқда, Сени улуғлашмоқда, Сенга ҳамд айтишмоқда ва Сени буюк деб билмоқдалар, – деб жавоб беришади.
Аллоҳ таоло сўрайди:
– Улар Мени кўрганмилар?
Фаришталар айтишади:
– Йўқ, улар Сени кўрган эмаслар.
Аллоҳ таоло айтди:
– Агар мени кўрсалар, нима қиладилар?
Фаришталар айтишади:
– Агар Сени кўрсалар, улар янада кучлироқ ибодат қилишар, Сени янада кўпроқ улуғлашар, янада кўпроқ ҳамд айтишар ва янада кўпроқ тасбеҳ айтишар эди...»