Hadis va Hayot


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Бухоро вилоят Жондор туманининг "ҚУТАЙБА ИБН МУСЛИМ" жоме масжиди расмий телеграм канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ ЖАБРОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМНИ АСЛ ҲОЛИДА КЎРГАНМИЛАР?
#сийрат

❓1534-CАВОЛ: Пайғамбаримиз алайҳиссалом Жаброил алайҳиссаломни асл суратида кўрганмилар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа кўрганлар. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломни асл суратларида икки марта кўрганлар. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилган узун ҳадисда бундай деганлар:
“Лекин у зот Жаброил алайҳиссаломни икки марта ўз суратида кўрганлар”. Кўплаб уламолар икки мартанинг бир мартаси Расулуллоҳ ерда, Жаброил алайҳиссалом уфқда бўлган ҳолатда, иккинчиси Исро ва меърож кечаси Расулуллоҳ осмонга кўтарилганларида Сидратул мунтаҳо олдида Жаброил алайҳиссаломни кўрганлар, дейишган (“Умдатул қорий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Тарозидан уриб қолсалар, қурғоқчиликка учрайдилар

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар бир қавм аҳдни бузсалар, Аллоҳ уларнинг устидан душманларини ғолиб қилиб қўяди. Агар улар ўлчовдан уриб қолсалар, ўсимликлардан ман қилинадилар ва қурғоқчиликка гирифтор бўладилар", дедилар (Ибн Мардавайҳ ривояти).

Имом Насоий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган узун ҳадисда: “Агар (одамлар) ўлчов ва тарозидан уриб қолсалар, қурғоқчилик ва озуқа танқислигига учрайдилар”, дейилган.

Бу ҳадисда тарозидан уриб қолиш, бировга ўлчаб ёки тортиб бераётганда кам қилиб бериш каби ҳолатлар ҳам ёмон оқибатларга олиб келиши таъкидланмоқда. Бундан маълум бўладики, бировнинг ҳаққини ейиш, ҳаром йўллар билан бошқалар молини ўзлаштириш ризқнинг камайиши, бараканинг кўтарилиши ва турли хил оғир ҳолатларнинг келиб юзага келишига омил бўлар экан.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Синглиси бор ака бахтли бўларкан

Ҳаёт ташвишлари кўзни қилса нам,
Юзларида доим қувонч юраркан.
Минг қардош ёнида бўлганидан ҳам,
Синглиси бор ака бахтли бўларкан.

Яшармиш кўксини кериб ҳар доим,
Ҳар они қувончда шодон ўтаркан.
Бахтиёр сезармиш яшаб ҳар онин,
Синглиси бор ака бахтли бўларкан.

Дуогўйим дермиш онамдан кейин,
Ғамимни олгувчи синглим деяркан.
Йўли  очиқ бўлиб жаннатидан тайин,
Синглиси бор ака бахтли бўларкан.

Саждасида унга соғлигин тилаб,
Меҳрибоним деркан меҳрини йўллаб,
Олисда бўлсада бораркан йўқлаб,
Синглиси бор ака бахтли бўларкан.

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Ҳасадчининг ҳасадига сабр қилгин,
Албатта сенинг сабринг уни ўлдиради.

Билки, олов ёндиришга ҳеч нима топа олмаса,
Албатта ўзидан бошлаб ейишни бошлайди.


Ибн Мўътазз.

Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳасаддан сақланинг! Чунки ҳасад яхшиликларни худди олов ўтинни егандек, еб юборади», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳасадни худди зарарли оловга ўхшатмоқдалар. Ёнғин чиққан ерда олов ҳамма нарсани еб битирганидек, ҳасад ҳам аввало ҳасадчининг ичини куйдиради. Кейин аста аланга олиб, йўлида нима яхшилик бўлса, ҳаммасини куйдириб битиради.

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Кибр

Манманлик, кибрга берилиши жуда оғир хасталик. Бошқа ёмон одатлар ибодатга зарар етказса, кибр инсонни ўзлигидан маҳрум қилади. Ҳаддан зиёд кибрга берилиш, иймондан айириб, мўминни кофирга айлантиради. Кибр қуйидаги тўрт офатга сабабчи бўлади:
1. Манман киши ҳақиқатни кўра олмайди. Оламларнинг Роббиси яратган мўъжизаларни англашга ожизлик қилади. Ояти каримада айтилганидек: “Ер юзида ноҳақлик билан кибрланиб юрувчилар онгини оятларимиз идрокидан четлатиб қўяжакмиз”. (Аъроф, 146-оят)
2. Кибрли кишини Аллоҳ таоло севмайди. Ривоят қилишларича, бир куни Мусо (а.с) Аллоҳ таолодан сўрадилар: “Ё Роббим! Энг қаҳрингни келтирган ва севмаган банданг кимлар?" Ҳақ таоло: "Қалбида кибр эгаллаган, тили ёмон сўз айтувчи, қўли эгри, ҳақиқатни кўрмайдиганларни севмайман", дея марҳамат қилади.
3. Манман кишини Аллоҳ фақир ва хор қилиб қўяди.
4. Кибрли киши жаҳаннам азобини кўради. Дўзах отaшида ёнишдан ортиқ азоб йўқдир.

"Обидлар йўли" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


#duo

Қарздан қутилиш дуоси

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ

Ўқилиши: Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали.

Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман.

(Имом Бухорий, Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ҳадис

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига тушади. Сўнгра: "Ким Менга дуо қилади, Мен уни ижобат қилсам? Ким Мендан сўрайди, Мен унга сўраганини берсам? Ким Менга истиғфор айтади, Мен унинг гуноҳларини кечирсам", дейди", - дедилар".
Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоятлари.


♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


🔴#Намозвақтлар
БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

   24–  30Январь

БОМДОД:              07:00
ПЕШИН:                 13:10
АСР:                        16:20
ШО
М:                      18:05
ХУФТОН:                19:35

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун душанба
—27 январь 2025
—27 ражаб 1446.

🤲 Аллоҳим, барча гуноҳларимизни авф эт. Бизни гўзал амалларга ва гўзал ахлоққа ҳидоят қил. Уларнинг яхшиларига Сендан ўзга йўлловчи йўқ!

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ азиз гуруҳдошлар мана шу кеча меърож кечасидур. Камина ходимингиз бу улуғ кечада дуоларингиздан умидворман. Ота она ни ҳам дуо қилинглар. Раҳмат


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#isro #meroj #namoz
🗣ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


​​ТАВАККУЛНИНГ МУКОФОТИ

Фиръавннинг аҳлидан бўлган бир мўмин киши Аллоҳга таваккул қилиб шундай дейди:

«Мен ўз ишимни Аллоҳга топширурман. Зеро, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир»¹.

Аллоҳ таоло унинг бу таваккулини гўзал мукофотлади; Уни Фиръавнинг ёмонлигидан қутқарди ва Қиёматгача тиловат қилинадиган Қуръони каримга муҳрлаб қўйди:

«Бас, Аллоҳ у (иймон келтирган киши)ни уларнинг ёмон макрларидан сақлади ва Фиръавн аҳлини ёмон азоб ўраб олди»².

Аллоҳ таолога таваккул қилиш банда учун энг олий мақом ҳисобланади. Бунга икки сабаб бор:
Биринчиси: Банда Аллоҳ таолонинг муҳаббатига эришади:
«Аллоҳга таваккул қилинг, зеро, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар»³.

Иккинчиси: Бандага Аллоҳ таолонинг ҳимояси кафолатланади:
«Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилар»⁴.

¹ Ғофир сураси, 44-оят
² Ғофир сураси, 45-оят
³ Оли Имрон сураси, 159-оят
⁴ Талоқ сураси, 3-оят

«Ҳикматлар чашмаси»дан


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун якшанба
—26 январь 2025
—26 ражаб 1446.

🤲 Аллоҳим, барча гуноҳларимизни авф эт. Бизни гўзал амалларга ва гўзал ахлоққа ҳидоят қил. Уларнинг яхшиларига Сендан ўзга йўлловчи йўқ!


Саййидул истиғфор дуоси

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ
«Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»

Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан


Дўстларингизга ҳам улашинг

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


#Ҳикмат

ҚАНОАТ!

Қаноат
- ақлли одамларнинг фазилатидир. Аммо қаноат қилиш ризқ қидириш ва касб билан шуғулланишдан тийилиш дегани эмас. Балки касб туфайли топган нарсасига шукр қилиш ва ортиқчасига интилмасликдир. Қаноатли одам доимо зиёфат ичида ва завқу сафо орасида юрган кабидир. Чунки қаноат йўлини тутган одам ҳар нарсага қайғу, ғам чекавермайди. “Фалончи уни олибди, пистончи буни олибди, мен ҳам олишим керак, нега унда бўлади, менда бўлмайди” деб жонини койитавермайди.

Муҳаммад Ҳусайн.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


#Kahf_Quran

Ibn Umar (roziyallohu anhu)dan rivoyat qilinadi.
Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam): “Kim «Kahf» surasini juma kuni o‘qisa, qiyomat kuni uning qadami ostidan nur chiqib, osmonu falakni yoritadi va uning ikki juma orasidagi xatolari kechiriladi”

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кунни “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” билан бошланг!

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


АЛЛОҲНИНГ ИШИГА АРАЛАШМАНГЛАР!!!

Ёнғоқ, соясида ётган Афанди,
Бир куни ўзича шундай ўйланди.
Кичик ёнғоқ катта дарахт устида,
Катта тарвуз кичик палак остида,

Етилар хеч буни тушунолмадим?
Аллоҳнинг ишига қойил қолмадим!
Шу чоқ, Афандининг пешонасига,
Кичик ёнғоқ,тушиб росманасига.

Оғриқ берибдики дебди Афанди,
Мен ғофил ҳаётни энди ўргандим.
Энди Ҳақдан мени ҳеч нарса тўсмас,
Яхшиямки тарвуз дарахтда ўсмас!

Энди мен янада Ҳаққа мойилман,
Аллоҳнинг ишига ҳар дам қойилман!
Энди бўйсунгайман ҳеч талашмайман,
Аллоҳнинг ишига аралашмайман!

Не қилибди айтинг Исломий бўлсам?
Ҳудди сизлар каби динимни севсам?
Агар дилимдагин ошкора қилсам,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Маним лойим қорган кулолим Аллоҳ!
Йўқдан бунёд қилган қиролим Аллоҳ!
Мен Ҳақнинг ижоди шу сабаб э воҳ!
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Гар кераксиз бўлсам яратмас эди!
Онгимни Исломга қаратмас Эди!
Менга лақаб қўйманг, шоир келгинди,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Ҳақ эгаси атроф теваракнинг ҳам,
Кўкда камалагу капалакнинг ҳам.
Дунёда ўрни бор суваракнинг ҳам,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Бас қилинг киноя ўқни қадашни.
Ўрганинг оғизга тилни қамашни,
Қора танли дея айблаб хабашни.
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Мана сахар чоғи ёмғир ёғувди,
Шунда мажнунтоллар сочларин ювди.
Дея нечун бизни жаннатдан қувди?
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Дунё одам тўла ижара зорку,
Деманг манов одам хуникдир борку,
Унинг мусаввири Парвардигорку!
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Нечун харом этмиш зино, ароқни?
Нечун жорий этган деб учта талоқни?
Ажратолмасангиз қорадан оқни,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Беш ёрга уйланиб сотиб иймонни,
Яна рўкач қилманг нафсу шайтонни.
Хукмини хато деб ҳадис Қуръонни,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Ё Абу Жаҳлдек жаҳллимисиз?
Машойихлар каби нақиллимисиз?
Нима сиз Аллоҳдан ақллимисиз?
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Бир куни бир жоҳил хотин билан эр,
Яҳудийлар бекор яралганда дер.
Шуларга аталган асли ушбу шеър,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Иброҳиммассизку Каъбани қурган,
Ҳазрат Алимассиз кофирни қирган,
Бўлса хам эсингиз уч ёшда кирган,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Нима сизга кўкдан келдими ваҳий?
Дейсиз у жаннатий, будир дўзахий,
Эй сиз дилозорлар бир бўлиб саҳий,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Фалончига фарзанд берса бўларди,
Пистончига бойлик кўнгли тўларди...
Бас қилинг жаврашни ЎЗИ билади!
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Ҳудога дўқ уриб дер ИККИ нокас,
Нега бойлик бердинг унга, бизгамас?
Ҳақни муҳокама айлаш сизгамас,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Нима кераги бор беш маҳал намоз?
Деганди бир пайтлар Лениндек ифлос,
Дахо бўлсангиз ҳам сиздан илтимос,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Муслимлар беҳуда яралишмаган,
Инсонни ранг билан саралашмаган.
Ҳатто Пайғамбар ҳам аралашмаган,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali

Показано 20 последних публикаций.