⚡️2025 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори маълум қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг 2025 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:
Бу йилги Рамазон ойи учун закот нисоби ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгиланди.
Маълумот учун, нисоб – бу закот берилиши фарз бўлиши учун шахснинг эгалигидаги мол-мулк миқдорининг минимал чегараси.
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
≈ 2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
≈ 4 кг арпадан – 16 000 (ўн олти минг) сўм;
≈ 2 кг майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
≈ 4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
Хабарга кўра, бир кунлик фидя миқдори эса фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.
@furqatlikla