Фурқат туман прокурори О.М.Тошпулатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан 2-сектор ҳудудидаги Шунқор МФЙда ҳудудни намунали маҳаллага айлантириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Халқ қабулхонаси ташаббуси билан ташкил этилган сайёр қабул орқали фуқаролардан тушган мурожаатларга ижобий ечим топиш мақсадида 2 км узунликдаги ички ариқларни тозалаш, 400 метр йўлларни шағаллаш, яроқсиз ҳолатга келиб қолган кўприкни таъмирлаш, эскирган 16 дона симёғочни янгисига алмаштириш, 35 дона кўча чироқлари ўрнатилиб, аҳолига қулайликлар яратилди.
Шунингдек, ҳудудда аҳоли даромадини ошириш мақсадида 3,1 гектар ер майдонига бир контур-бир маҳсулот тамойили асосида экспортбоп хурмо кўчатлари экилди.
Бундан ташқари, худудда ҳашар йўли билан ободонлаштириш ишлари амалга оширилди ва яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида мингдан ортиқ дарахт кўчатлари экилди.
Файзулло КАЮМОВ,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фурқат туманидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси.