ЭЙ ЎЗИМНИ СИНФДОШЛАРИМЭслаганда кўзда ёшларим,
Ўн бир йиллик партадошларим.
Яхшимисиз соғ омонмисиз,
Эй ўзимни синфдошларим.
Ҳар қаёқда бўлдик ҳаётда,
Эх у дамлар ҳамиша ёдда.
Содда эдик жуда ҳам содда,
Эй ўзимни синфдошларим.
Қоғозларга ёзилган хатлар,
Телбаларча илк муҳаббатлар....
Ўша пайтлар ўша суҳбатлар,
Қайтса эди синфдошларим.
Ўша гўзал мактаб ёшида,
Ўсма бўлар эди қошида...
Кутар эдим кеча бошида,
Билар эди синфдошларим.
👉🏻
@Dorilar_Plus