#ТИЗГИН
#ЖИРКАНЧ_ҲИЁНАТ 10-қисм
#Dilorom_Qosimova
Дилдора эшикдан чақирган акасига пешвоз чиқаркан, киприклари намланиб, ўпкаси тўлди.
Салом-аликдан кейин, Расулни уйга таклиф қилди.
Расул иши кўплигини айтиб рози бўлмади.
Илиниб олиб келган нарсаларини синглисига берди.
Дилдора тўлиб-тошиб тургани учунми? Расулни қучиб анча йиғлади.
Расул ҳам икки ой орасида синглисини анча ўзини олдириб қўйганини пайқади.
Қайнонасидан бирор кунга рухсат олмоқчи эди. Бахтга қарши қайнонаси уйда эмас экан.
Ноилож ортга қайтди.
Онаси мўлтиллаб Дилдорани сўроқлаганини эслаб, чуқур уҳ тортди.
__Ало яхшимисиз куёв. -синглисидан олган, куёвини янги рақамига сим қоқди. -Безовта қилмадимми? Сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим.
* * *
__Бугун росдан Дилдорахон келадиларми?
__Ҳаа кеча куёв билан гаплашгандим. Аям соғинганини айтдим. Бугун жўнатишга ваъда берган.
Нонуштадан кейин, ишга кетар чоғи Манзура кузатишга чиқиб сўради.
__Яхши унда мен тайёргарлик кўрай. Ҳар қалай, икки ойдан ошди келмаганига. Ётиб қолармикан?
__Билмадим. Шунча вақтда келяпти. Бирор кунга рухсат беришгандур. Майли мен борай. Ҳали Иззатни қариндоши, Тошкентдан туя сути почда қилиб юборадиган эди. Уни ҳам вақтини билиб, қабул қилиб олишим керак.
__Яхши бориб келинг.
__Ҳўп яхши ўтиринглар. Онамни сенга, сени Аллоҳга топширдим.
Расул Манзурага мамнун нигоҳ ташлаб кетди.
* * *
Она!
Мени ўғил қилиб туғсанг бўларкан,
Уй томин бошқатдан ёпиб берардим.
Ишлаб, давлат топиб, ҳеч ким киймаган,
Асл матолардан топиб берадим.
Қиз бола бировнинг ҳасми...
Палаҳмон,
Узоқ-узоқларга отилиб кетдим.
Ваъда этилгани ўша бир ҳирмон,
Сариқ чақаларга сотилиб кетдим.
Қара, қолиб кетди қарзлар узилмай,
Сен йўқ остонани ялаб - юлқадим.
Сени соғинсам ҳам қучиб суёлмай,
Кимни "онажон" деб тинмай алқадим.
Она!
Мени ўғил қилиб туғсанг бўларкан,
Умрим ўтмасмиди етти букилиб.
Менга деб бармоғинг тешилиб тиккан,
Ёстуқ жилдларига кетдим тўкилиб.
Қизинг қисматидан куйиб кетмасдинг,
Эзилиб кетмасдинг мендан минг чандон.
Етмишга букилиб кетмасди қаддинг,
Негаям қиз қилиб туғдинг онажон!
Кечир, кечиролсанг, мендан рози бўл,
Сўлитган мен бўлдим гулдек юзингни!
Оҳ, Она, шундаям дуо қиласан,
Фақат қизларини ўйлар қизингни...
Малика_Тавфиқ
Дилдора юраги увишиб хонага кираркан. Уй тўрида ётган ҳаста онасига қараб ҳўнграб йиғлаб юборди.
Кўрганидан буён кўзлари ости қорайиб қолибди, юзлари сўлиган.
Рўмоли остидан кўриниб турган қулоқлари олдидаги сочларини анча қиров босибди.
Қандай фарзанд бўлди?
Қайнонасию, эрини қош-қовоғига кўниб, ўз волидасидан ҳабар ололмаган.
Қани эди қиз бўлиб туғилмаганда.
Қани эди ўғил бўлсаку, ҳеч кимга қарам бўлмай, кунда онасини ёнида қолса...