#ибрат
Машаққатли лаҳзаларда, ишинг осонлашишини, машаққатинг аришини дуо қилиб сўраб, ёнингда турадиган —
Онанг.Бемор бўлиб турганингда, шифо сўраб, дори ичириб, пешонангни силаб, ёнингда турадиган —
Онанг.Йиғлаётганингда, кўз ёшларингни артиб, "Нега йиғлаяпсан?" деб ёнингда турадиган —
Онанг.Ишинг орқага кетиб, сен учун жонини "фидо" қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнингда турадиган —
Онанг.Хурсанд бўлганингда, шодилигингдан севиниб, юзида табассум билан ёнингда турадиган —
Онанг.Қўполлик билан хафа қилсанг ҳам дарров кечириб, "Ўз боламдан хафа бўлармидим" дея бағрига босадиган ҳам —
Онанг!!!ㅤㅤㅤㅤ
Дилдаги Гаплар -
Дилдан гаплашамиз!