Demokrat.uz | LIVE 🔴


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Demokrat.uz | LIVE 🔴 Расмий Telegram канали

Реклама:
+998712000882

Таклиф ва мурожатлар учун:
https://t.me/mr_afzalov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

🇨🇳 Хитойдаги мактабларда сунъий интеллект бўйича мажбурий курслар ташкил этилади.

Бошланғич синф ўқувчилари СИ тузилишини, ўрта мактаб ўқувчилари ундан кундалик ҳаётда қандай фойдаланишни, юқори мактаб ўқувчилари эса унинг имкониятларини қандай кенгайтиришни ўрганишлари керак бўлади.

Мактаблар курсларни ишлаб чиқиш учун университетлар, тадқиқот марказлари ва IT компаниялари билан ҳамкорлик қилишади.

Расмий Demokrat.uz | 🟢


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

🇵🇱 Полшада инсон аъзолари савдоси билан шуғулланган украиналик аёл қўлга олинди

У Қозоғистон, Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон, Украина, Қирғизистон, Тожикистон ва Таиландда молиявий фойда олиш мақсадида 56 нафар жабрланувчидан ноқонуний буйрак олишда айбдор деб топилган.

Расмий Demokrat.uz | 🟢


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

Озода Нурсаидованинг қўшиғи учун клип суратга олиш вақтида актрисани машина уриб кетди


Озода Нурсаидованинг клипини суратга олиш жараёнида модель Сабрина Жабборова оғир тан жароҳати олди. У ташкилотчиларни бепарволик ва етарлича ёрдам кўрсатмаганликда айбласа, иккинчи томон ёрдам кўрсатилганини ва молиявий талаблар кучайиб бораётганини даъво қилмоқда.

Расмий Demokrat.uz | 🟢


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

🇷🇺 АҚШ Украинани 30 кунлик сулҳдан кейин қайта қуроллантиради ва урушни "янгидан" бошлайди - Россия бунга рози бўлмайди, - Давлат Думаси депутати Виктор Соболев.

“Менимча, бу мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. Қандайдир вақтинчалик сулҳ. Вақтинчалик сулҳ, президент ҳам айтганидек, қабул қилиб бўлмайди. Бу фақат украиналик фашистларнинг фойдасига хизмат қилади, улар 30 кундан кейин қайта тўпланиб, сафларини тўлдирадилар ва учувчисиз самолётлар билан тўлдирилади. Бугун тунда қанча одам ҳужум қилди, буни ҳамма кўрди”, деди Соболев.

Расмий Demokrat.uz | 🟢


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

🇺🇿 Ўзбекистонда ҳам март ойининг қолган қисми одатдагидан иссиқроқ ўтиши кутиляпти.

Кейинги ҳафтада ҳарорат кўтарилиши мумкин ва шимолий ҳудудларда +30°C атрофидаги иссиқлик кузатилиши эҳтимоли бор.

Европадан Осиёга томон жуда катта млнлаб км квадрат майдон «қизиб» кетган.

Расмий Demokrat.uz | 🟢


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

🇹🇷 Турк денгизчилари ноодатий табиат ҳодисаси – квадрат тўлқинларни тасвирга олишди.

Расмий Demokrat.uz | 🟢


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

🇺🇸 Трамп Илон Маскни қўллаб-қувватлаш учун Tesla'ни сотиб олишини айтди.

Расмий Demokrat.uz | 🟢


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

🇵🇰 Покистонда жангарилар поездни гаровга олди

Ҳужумчилар дастлаб темир йўлни портлатишган, кейин эса машинистини ўққа тутиб ичида 450 нафар йўловчи бўлган поездни тўхтатиб олишган.

Кейинроқ, жангарилар йўловчиларни қўйиб юборган, гаровда фақат покистонлик ҳарбий хизматчилар қолган, деб ёзмоқда Times of Inda.

Ушбу ҳужум учун жавобгарликни “Балужистон озод армияси” ўз зиммасига олган. Айни дамда уларнинг қўлида 100га яқин одам қолмоқда. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Расмий Demokrat.uz | 🟢


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

🇮🇱 Исроил гаровга олинганлар озод этилмагунча, Ғазо аҳолиси денгиз сувини ичиши керак. — Исроил вазири

Расмий Demokrat.uz | 🟢


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

🇦🇷 Аргентанинг Пуэрто-Мадрин шаҳрига қум бўрон ёпирилди. Видеода улкан қум массаси шаҳар кўчаларини “ютиб юбораётганини” кўриш мумкин.

Расмийларнинг таъкидлашича, бу ҳодиса сўнгги ойларда ҳудудни қамраб олган ёнғинларнинг кул қолдиқларидир.

Расмий Demokrat.uz | 🟢


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

🇨🇦 Канада дўконларидан биридаги ёзув: “Маъзур тутасиз, биз ортиқ АҚШ валютасини қабул қилмаймиз

Канада дўконлари АҚШ долларида савдо қилишни тўхтатишмоқда.

Расмий Demokrat.uz | 🟢


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

Шимолий Корея кутилмаганда сайёҳлар учун чегарасини ёпди.

ОАВларнинг сайёҳлик агентликларига таяниб хабар беришича, хорижликлар энди Шимолий Кореянинг Хитой билан чегарага яқин жойлашган Расон шаҳрига ташриф буюриши мумкин эмас. Пхеняннинг беш йиллик изоляциядан сўнг ўз чегарасини туризм учун қайта очиш ҳақидаги яқиндаги қарори бирданига бекор қилинди.

Расмий Demokrat.uz | 🟢


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

Самарқандда 3 та тарихий масжид бузиб ташлангани аниқланди


Бош прокуратура хабарига кўра, ХIХ–ХХ асрларга оид 3 та масжид бузилган, биттаси рухсатсиз таъмирланган. Хусусан:

➖ Каттақўрғондаги «Кушоқ ота» масжиди бузилиши оқибатида 19,6 млрд;

➖ Ургутдаги «Аҳмад Яссавий» ва «Ҳожи Ўринбой» масжидлари бузилиши оқибатида 17 млрд сўм;

➖ Самарқанд туманидаги «Кулба» ёдгорлиги рухсатсиз таъмирланиб, 10,2 млрд сўмлик зарар етказилган.

Расмий Demokrat.uz | 🟢


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

Мексикада сайёҳлик автобуси ЙТҲга учраши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди


Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши оқибатида автобус чуқурлиги 200 метр бўлган жарликка тушиб кетган.

Расмий Demokrat.uz | 🟢


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

🇬🇧 Нетаняху ва Гитлерни солиштирган “Монстер” номли картина Британиядаги санъат ярмаркасида намойиш ва сотувдан олиб ташланди.

Расмий Demokrat.uz | 🟢


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

🇬🇹 Гватемалада Марказий Америкадаги энг фаол вулқонFuego отилишни бошлади

Натижада ҳукумат 1000 га яқин одамни эвакуация қилди. Яна 3000 киши хавф зонасида қолиши мумкин.

Расмий Demokrat.uz | 🟢


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

🇺🇦 Саудия Арабистонида Украина ва Америка делегатсияларининг учрашуви бошланди

Зеленский ҳам Саудия Арабистонида. Бироқ, Марк Рубио Саудия Арабистонида Зеленский билан гаплашмоқчи эмаслигини, чунки у АҚШ вакиллари билан бўлажак учрашувларда Украина делегацияси таркибига кирмагани ва уларда қатнашмаслигини айтди.

Расмий Demokrat.uz | 🟢


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

Сурхондарёда 8 ёшли қиз юк машинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди


2-синфда ўқийдиган қиз мактабдан чиқиб, автомобиль йўлини кесиб ўтаётган вақтда ЙТҲ содир бўлган.

Расмий Demokrat.uz | 🟢


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

🇰🇿 Қозоғистон шимолидаги Абай вилоятида одам бўйидан баланд қор ёғди

Расмий Demokrat.uz | 🟢


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

🇺🇦 Зеленский Саудия Арабистонига келдиThe Guardian

Украина президенти Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.

Расмий Demokrat.uz | 🟢

Показано 20 последних публикаций.