Ёш чавандозларнинг улоқ-кўпкари бўйича Республика чемпионати Наманганда ўтади Бугун Наманган вилояти спорт бошқармаси мажлислар залида Наманган вилоятидаги Миллий гвардия Чавандозлар мактабининг "От чопар" майдонида Миллий гвардия Чавандозлар мактабларининг спортчи ёшлари ўртасида жамоавий улоқ-кўпкари бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси улоқ-кўпкари федерацияси фахрий раиси, федерация президенти, федерация бош мураббийи, федерация бош котиби ва Миллий гвардия чавандозлар мактаблари директорлари ҳамда вилоятлар федерация раислари иштирок этишди.
Чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 14 та жамоа ёш чавандозлари куч синашадилар.
Эслатиб ўтамиз, чемпионат жорий йилнинг 5-6 февраль кунлари Давлатобод туманидаги "От чопар" майдонида бўлиб ўтади.