Ёстиқсиз ухлаш зарарли...
Ёстиқсиз ухлаш уйқу сифатига салбий таъсир қилади ва тўлиқ уйқуга тўсқинлик қилади, бунинг натижасида сиз эрталаб чарчаганингизни ҳис қиласиз ва кун давомида унумли ишлай олмайсиз.Ёстиқ йўқлиги туфайли биз инстинктив равишда қўлимизни бошимиз остига қўямиз, бу эса тўғри қон айланишини бузади ва келажакда умуртқа поғонаси эгрилигига олиб келиши мумкин.
Ўта юмшоқ ёстиқдан фойдаланиш бўйин мушакларини зўриқтириши ва ҳатто, бошга қон етиб боришига тўсқинлик қилиши мумкин.
Ёстиқсиз ухлаш инсултга олиб келади?!
Мутахассислар ёстиқсиз ухлашга фақатгина бир ёшгача бўлган гўдакларга рухсат беришади. 12 ой яшагандан сўнг уларда суяк эгилмаларининг шаклланиши тўлиқ ниҳоясига етади ва ёстиқ билан ётишларига тўғри келади. Агарда ёстиқсиз ётаман, деб қаттиқ туриб олсангиз, уйқу вақтида бўйнингиз ён томонга қийшайиб қолади ва бўйин артериялари қисилади. Натижада бош мияда қон айланиши ёмонлашиб, мия зарур озуқаларсиз қолади. Мунтазам равишда ёстиқсиз ётиш эса бош мияда қон айланиши бузилишлари ҳамда ишемик инсултни келтириб чиқаради. Шунингдек, бошим остида ёстиқ бор деб, унинг тўғри қўйилмаганига ҳам бепарво бўлиш керак эмас. У ёнбошлаб ётганингизда елкангизнинг уст қисми унга тегиб туриши, ўзи эса пастда бўлмоғи зарур. Елка билан ёстиқ устига чиқиб ётиш ҳам ярамайди.
⚡️ Chaqmoq — LIVE