Репост из: Маьлудахон Хакимжоновна.
📝Янги йилнинг илк ҳафтасида бир иш қилинг: Ўз келажагингизга хат ёзинг!
😉Ҳайрон бўлишга шошилманг, аслида, бу мақсад қўйишнинг ажойиб усулларидан биттаси!
✨Кўзларингизни юминг, 1 йилдан кейинги ўзингизни тасаввур қилинг. Сиз қаердасиз? Қандай инсон бўлгансиз? Ҳаётингизда қандай ўзгаришлар бўлган? Балки, орзуларингиздан баъзилари амалга ошгандир?
💌Энди, ўша келажакдаги "мен"ингизга бир хат ёзинг. Хатда нима ёзишни ҳозир билиб оласиз!
- Орзу ва мақсадларингиз: Бугун сиз нимага интиляпсиз? Қайси режаларингизни амалга оширмоқчисиз?
- Қўллаб-қувватлаш: Келажакдаги "мен"ингизга қандай мотивация берасиз? Балки, унга қандайдир маслаҳат берарсиз?
- Эмоция: Мақсадларингизга етган пайтдаги ҳис-туйғу ва эмоциянгизни тасвирланг.
🔐Хатни ёзиб бўлиб, ишончли жойга яширинг ва кейинги йил 31-декабргача ёпиқ сақланг.
Бу хат сизга ўзингизни эслатади, мақсадларингизга содиқ қолишга ундайди ва қанчалик ривожланганингизни кўрсатади.
🩵Бугунги хатингиз келажакдаги ўзингизга қимматли совға бўлади. Ўзингиз учун вақт ажратиб, жараёндан завқ олинг!
💘 Орзулар сари қадам ташлаш вақти келди!
👇🏻 Хатни ёзишни бошланг!
https://t.me/Milliarderhonimman