Тарбия ё ҳаёт ё мамот масаласи.
Ассалом алайкум ва рохматуллоҳ.
Асли қуйидаги мисраларни бу каналга қўйиш қанчалик тўғри ё нотўғри билмадиму, лекин бугун баъзи мулохазалар қўйишга ундади.
Бизни тарбияга эътиборсизлигимизни энг аччиқ меваси, фарзандларимиз бизни, уларни моддий эхтиёжларини таъминлаётганимиз ёки ҳаю хавасларини юзага чиқариши учун моддий имконият қилиб бераётганлигимиз учун яхши кўришидир.
Аслида фарзандга тўғри тарбия берилса, у Ота-Онасини ким бўлишидан қатъий назар,қандек имкониятда бўлишидан қатъий назар бирдек яхши кўраверади.
Дунё учун Ота-Онасини яхши кўриш, бу худбинликни энг чўққисидир.
Қиз хархашаси,
Қизи қилди хархаша,
Қўлда йўқмиш узуги.
Кияй деса либосин,
Қимматроғи, тузуги.
Ота айтди қизига ,
Қизим, сенга не керак?
Инсонни инсон қилур,
Покиза қалбли юрак.
Имкон топсам оберай,
Сенга бир тилло узук.
Кўп гапириб қийнама,
Дилбандим, кўзи сузик.
Қиз тинмади нолишдан, Бош кўтармай болишдан.
Ота жуда эзилди,
Бўлиб ўтган бу ишдан.
Отада йўқдир сиҳат,
Қизга кормас насихат.
Ота ерга йиқилди,
Қўлида ушлаб дасхат.
Қиз дасхатни ўқиди,
Неъматлар номи тузик.
Баҳтли бўлиш шартида,
Йўқ эди тилло узук.
Қиз тушуниб хатосин,
Қилиб маломат нафсин,
Чин пушаймон қилганда,
Йўқотганди отасин.
Миршавкат Музаффар.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz