#Nazm_vaqti
СИЗНИ СОҒИНДИМ
Сиз севасиз бутун умматни,
Хуш кўрмайсиз ҳеч бир миннатни,
Сизда кўрдим буюк ҳимматни,
Расулуллоҳ сизни соғиндим.
Кўрмаганман суръатингизни,
Яхши билмам сийратингизни,
Лек, биламан, журъатингизни
Ҳабибуллоҳ сизни соғиндим.
Маҳшаргоҳда ҳаммамиз қоим,
Билмам мани қайдадир жойим?
Дийдор насиб этсин, Худойим!
Набийуллоҳ сизни соғиндим.
Сизга содиқ уммат бўлайин,
Иймон бирла бирга ўлайин.
Тушларимда сизни кўрайин,
Ҳалилуллоҳ сизни соғиндим.
Фақат сизни севаман, фақат
Қалбимда бор сизга муҳаббат.
Насиб этсин улуғ шафоат,
Каримуллоҳ сизни соғиндим.
Маъюс ҳолда сизни ўйлайман,
Саловатлар айтиб, куйлайман.
Фақат сизга, сизга бўйлайман,
Саййидуллоҳ сизни соғиндим.
✍ Муаллифи кўрсатилмаган экан.