#КЕЛИШУВ. 103-қисм.
#Муаллиф
Гулинур
#Дилором_Қосимова.
🍃🍃🍃
–Киришинг шартми?
Жавдат эскироқ бинога қараб тураркан Мадинадан сўради.
—Қизиқдим, шу ергача келиб кўрмайманми? Алдадингиз-а?
—Нима деб?
–У тўлғоқ азобини тотяпти деб. Қанақасига эркак киши...
Жавдатни бир қоши юқорилаганини кўриб, Мадина гапини тўхтатди.
—Юр ичкарига.
Улар бино ичига кирганда, эркак кишини бақириқ овозлари эшилтиларди. Ҳар қадамларида овоз яқинлашарди.
Жавдат Мадинани қўлини ушлаб олди. Мадина қаршилик билдирмади. Улар бир хонага киришди. Хонада бир эркак гўёки шердек бўкирарди. Ерда додлаб. Тирноқлари билан полни ғижимлашга уринарди.
—Унга нима қилди.?
Мадина ҳайрат билан сўради.
—Дунёга болани ўлдириб юбор деган гапи учун. Дунё ўша болани дунёга келтириш учун тотган азобини торткизяпман.
—Қандай қилиб?
—Дард қўзғатувчи укол қилдиргиздим. Тўрт соат олдин оғриқ бошланди. -деди Жавдат бироз кулиб ўша эркакни кузатар экан.
—Нима у тўрт соатдан буён шундай қийналяптими?
Мадина ерда додлаб ётган эркакга қараб турар экан Жавдатдан сўради.
—Ҳа шундай. Юр энди кўп қарама. Эртага сенга уйлансам, шу номардни бу аҳволини эслаб. Бола туғмайман деб туриб олмагин яна. Бўлди қарама.
Жавдат Мадинани хонадан олиб чиқиб кетди.
—Шунчалик ҳам қиласизми? Ўлиб қолмайдими?
Ташқарига чиқишгач Мадина сўради.
—Ўлмайди. Ўзлари битта мушук туғолмайдида, аёлларга болани йўқот, қиз фарзанд керакмас дейишади. Шундайларни барини бир хонага йиғиб, шу уколдан қилиб қўйиш керак.
Уни гапидан Мадинани кўзлари катталашиб кетди.
—Нимаа? -деди Жавдат уни ҳолатини кўриб.
—Раҳмсиз махлуқ.
Мадина бир ютиниб қўйди.
–Клубларда қизлар мени кўрса ҳушидан айрилай дейишарди сени гапингни қара.
Жавдат ҳафсаласи пир бўлган одамдай гапирди.
—Шу ерда сўраб олай. Нега қизларга суяги йўқ Жавдат Арслонни.?
Жавдат кулиб қўйди.
—Ким айтди шундай деб?
—Ҳамма шундай дейдику.
—Демак мен яхши рўл ўйнар эканман.
—Қандай рўл.
Жавдат Мадинага ўзи ҳақда Ворис Иродага айтиб берган гапларни айтиб берди.
—Шунақа гаплар Мадинам. Мени қизларга суягим йўқ эмас. Бу шунчаки рўл. Аслида қизларни менга суяги йўқ. Сен бўлса махлуқ дейсан.
—Сиз чиройли махлуқсиз.
Мадина жуда қувонди. Жавдат ва қизлар ҳақидаги гаплар, унинг ўйини эканидан.