#НАСТАРИН 153.
#Дилором_Қосимова
Эрта тонгда уйғониб бутун оила учун, нонушта тайёрладим. Бугундан ўқишга бораман.
Кеча бир ажиб туш кўрибман. Ажиб дунё баъзида тушлар бизни келажак ҳавфлардан огоҳ этиши ҳам мумкинмикан ростдан?
Ойимни айтишларича кўрган бир ёмон туши сабаб, бошқага турмушга чиқмай. Дадам билан ярашган эканлар.
Ўша куни шифохонада кўрган тушим. Мени ҳам Сардор акам ва Латофат опани бирга бўлишидан огоҳлантиргандир. Ким билсин балки нимадир сабаб бўлиб улар гуноҳга ботганларида қандай дахшатли хол бўларди.
Инсон қиёфасидаги ҳайвондан фарқи қолармиди Сардор акамни ҳам. Отасини кўзига чўп суққан билан баробар бўлардику.
—Сени ўзим ташлаб қўяман. -Сардор акамга қараб жилмайдим.
—Сен ҳам кўчага чиқмоқчимидинг? -қайнотан Латофат опага деди.
—Ҳа китоб магазинига бормоқчи эдим. -Латофат опа паст овозда деди.
—Қандай китоб?
—Диний китоблар сотиладиган дўкон бўлса яхши эди. Ҳалиги... намоз ўқишни ўрганмоқчиман.
Аввал ҳайратландим. Кейин балки ақлини йиғиб олмоқчидир деб хайрли бўлсин деб қўйдим.
—Сардор келинни ўқиши йўлида шундай китоб магазини бор. Латофатни ташлаб ўтиб кетинглар.
—Дада ме...
—Албатта дадажон ташлаб ўтамиз. -Сардор акам эътироз билдирмоқчи бўлганида мен аралашдим. Натижада уларни чимирилган қошларию, жаҳлли нигоҳларини сотиб олдим ўзимга. Аммо дадасига эътироз билдириб ҳафа қилмасин дедимда.
—Ҳўп дада, фақат тезроқ тайёрлансин.
Раҳматли Омина бувим доим "кечиримли бўлиш керак. Кечиримда гап кўп. Гина сақлаб, қалбни кирга бостирмаслик керак." Дер эдилар.
Фарзандимиздан айрилганимда эса Нурия бувим "Аллоҳ ўзи учун яратган экан. Кўп куйинма, сабабларини титкилашни бас қил. Уни деб ичингда нафратни уриғини унишига йўл қўйма" дегандилар.
Балки кечириш керакдир. Унитиб бўлмайди. Аммо кек сақлаш ҳам нотўғридир.
Намозни инсонни дилига Аллоҳ солади.
Намозни ўйлабдими? Демак Аллоҳга яқинлашибди.
Аллоҳ яқин олганда, биз инсонлар ҳамон айбини эслашимиз хайрлимикан?