#ЭГОИСТ 73-қисм
#Дилором_Қосимова.
* *
Таксис йигит юзи нурли онахонга нарсаларини олиб киришга ёрдамлашиш учун, капотдан олган сумкани қўлига олди.
__Холажон юраверинг эшик олдигача олиб бориб бераман.
__Раҳмат болам. Шу ўғлим тирикчилик деб четга кетганди. Келиним бугун фарзандини дунёга келтирди. Эҳ қариганимда югур-югур чарчатди. Майли муҳими икки жон саломат.
__Ҳа муборак бўлсин холажон. Ҳаммага насиб қилсин.
__Раҳмат болам.
Йигит аёлни нарсаларини бино ичига кириш эшигигача элтиб берди.
Ортига қайтаркан. Кўзи таниш қизга тушиб бир оз турган жойида қотиб қолди.
Зиннат хонада ётавериб зерикди. Охирги пайтларда ўзини енгилтабиат қилиб тутганини таҳлил қиларкан.
__Аслида кимсан? Фариштамисан? Ор-нумуссиз, иффациз бир бузуқсан!
Асрор ҳам сендан фойдаланди. Керагича ўйнадию. Керагини олгач, четка улоқтириб ташлади. Сен аслида жуда жирканчсан! Сени ҳеч кимга керагинг йўқ бўлган. Ҳатто туғилишингни ҳам хоҳлашмаган. Шунинг учун, кўчага ташлаб кетилгансан!
Кўзлари ёшланиб ўтмиш ҳаётини ҳотирлади. Кейин ўзини койиганча, ўзи ётган бино томон юраркан. Таниш овоз исмини айтиб чақирганда, қулоқларига ишонмай, тўхтаб қолди. Бемадор ортига ўгирилар экан. Ортида ўша сал аввал эслаган.
Фойдаланиб бўлиб ташлаб кетган инсони турарди.
Кўзлари ёшлангани сабаб, атрофи ҳиралашди. Тиниқлик йўқолди. Сўзсиз тош қотди.
Кўзларидан шошқатор ёшлар оқа бошлади.
__Зиннат, аҳийри сени топдим. -кутилмаганда бевафоси уни маҳкам бағрига босди. Зиннат нима бўлганини англаганда, бу қучоқда бир олам меҳр борлигини ҳис қилди.
__Қаерларда эдинг сен қиз? Қидирмаган жойим қолмади сени. -Зиннат сўзсиз тикилиб турарди. Наҳотки қидирган бўлса? -Тентак қиз нега рақамингни алмаштирдинг? Нега яшаш жойингни ўзгартирдинг?
__Мен...мен....сиз мени таш-лаб кетдин-гиз. Сизни топол-мадим. Кейин.....
__Сени ташлаб кетмадим. Ўшанда бувим тўсатдан вафот этгани ҳақда эшитдим. Шошилинч йўлга чиқдим. Сенга айтолмадим. Ўша ҳолатимда айтадиган вазиятда эмасдим. Бахтга қарши. Йўлда автоҳалокатга учрадим.
Бошимдан олган жароҳатим сабаб, икки ҳафта ҳушсиз ётибман. Уйғонганимда телефоним пачоқ бўлганини билдим. Янги телефон ва рақам олиб энг аввал сенга қўнғироқ қилдим. Аммо ишламади рақаминг.
Бош мия чайқалгани сабаб яна икки ҳафтадан ошиқ касалхонада даволандим. Дўстларимдан сени иш жойингни сўратдим. Улар йўқ эканингни айтишди.
Анча ўзимга келгач, қайтиб келдим. Сени ҳеч қаердан тополмадим.
__Мен....мен сизни мендан кечиб кетди деб ўйлаб.....
Зиннат ўйлаб қолди. Бир неча кун қайта-қайта қўнғироқ қилганида рақами ўчирилганди. Юрак ютиб йигитни яшаш жойига борганда уни кетганини эшитди. Эшитдию ўзини алданганини ҳис қилди.
Ўшанда тушкунликка тушиб юрганда, Ҳалима шифокорни эълонини ижтимоий тармоқда кўриб қолди. Ўшанда шу ишга қўл урди. Ҳаммаси келишилгач, тиббий кўрик пайтида, ҳомиладор экани маълум бўлди.
Шундан Ҳалима опани ҳам реъжалари ўзгариб кетди.
__Мени номусимни топшириб қўйгач, енгилтак деб кечиб кетдингиз деб ўйладим.
__Ундай эмас. Ахир сен бўйнимга осилиб мажбурламадингку шу ишни қилишга. Аксинча мен....
Йигит гапирар экан, энди Зиннатни қорнига аҳамият берди. Ҳаяжонда боя қучганда ҳам сезмаган экан. Зиннат ҳам йигитни нигоҳи қорнида қотганини сезди. Лаблари титради.
__Зиннат бу.....бу..сен... турмушга чиқдингми? Ёки....ёки бу...мени....
Йигитда саволлар кўп. Аммо ҳозирги вазиятда, қай бирини тилга кўчиришни билмасди.