#ЭГОИСТ 71-қисм
#Дилором_Қосимова.
__Гуласал...
__Мен билмайман қаерда эканликларини. -Гуласал Фотиҳ исмини айтиши билан, жавобини айтди. -божангизга айтиб қўйинг. Овора бўлиб қидирмасин! Бари бефойда, опам қайтмайди.
__Божа....
__Ешитдим раҳмат. Айтиб қўйинг. Ниҳолни топган куним биринчи сизга қўнғироқ қилиб, хотинингиз билан гаплаштираман.
Алиёр божаси билан хайрлашиб телефонни ўчирди...
__Бу қиз Ниҳолни умуман акция. Тили заҳар. Гап билан чақиб олмаса бўлмайди. Эрига сабр берсин. -деди Алиёр. Қайнисинглисини ўтган сафар опасини сўраганда, куйиб айтган гапларини эслаб.
__Айтсанг нима бўларди. Беш ойдан буён 50 марта сўради. Лоақал менга ҳам айтмайсан.
__Опам истамайди айтишимни. Сизга айтсам кўнгил бўшлик қилиб божангизга айтиб қўйишингиз мумкин. Кейин опам мендан ҳафа бўлади.
__Лекин Гулас шу тўғрими? Опанг иссиқ ўрнини совутяпти.
__Ҳаммасига анави қамчиқ давонини адаши сабабчи.
__Нимани адаши? -Фотиҳ тушунмай қаради.
__Шу қамчиқ давонини адаши. Фақат битта жойда "м" ўрнига "н" ишлатилиши керак.
__Гулассс...
__Ал. Гуласал мени исмим. Кейин ўша алвастини эслаб, асабим бузилди. Шу мавзуни ёпайлик. Биласиз менга асабийлашиш мумкинмас ҳозир.
__Жуда ўзингни яхши кўрасан. Биласанми шуни?
__Ҳа биламан. Сиз ҳам мени яхши кўрасизку.
Опамга келсак уни ҳозирги ишини оқлолмайман. Қачонгача беркиниб юраркин?
__Агар поччанг Уни қидиришдан кутишдан зерикиб, бошқа аёлга уйланса нима қиларкан?
__Адо бўлади. Опам поччамни ўзи ўйлагандан ҳам кўпроқ яхши кўради. Ўзи кетгани билан, кўнгли, қалби ҳаёли поччамда қолган.
__Унда нега ўзини қийнаяпти?
__Билмадим. -Гуласал ўйланиб қолди.
__Майли сиқилма, кутайликчи.
* *
__Алиёр уйига келиб, Гулниҳол иккиси яшаган хонага киргач, тортмадан бир вароқ олди.
"Алиёр ака мен кетяпман. Илтимос мени қидирманг. "Юлдузи-юлдузига тушмабди" деган гап бизга тўғри келар? Балки биз ҳам шундай бўлгандурмиз? Хайр Алиёр ака"
Алиёр Гулниҳол ёзган кичик хатни ўқир экан. Ўша кун ҳаётида энг оғир кунлардан бири бўлганини такрор эслади.
Ҳаммаси Универга Уни Самия йўқлаб келгандан бошланганди.