🔴❗️🔴❗️🔴❗️🔴❗️
БОЛАНГИЗНИ УРИБ ҲАЛОВАТ ТОПАСИЗМИ..?
❗️Болангизга руҳий ва жисмоний зўравонлик қилаётганигизда нега бунча тинчланишингизни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ёхуд болангизга жаҳл-ғазабингизни сочиб қилган муомалангизни хотинингиз, эрингиз, дўстингизга ёки ака-ука, опа-синглингизга қила олармидингиз?
Боласига тарсаки туширишга ўрганиб қолган жуда кўп ота-оналарни кўрдим. Агар болангизга қилган муомалангизни атрофингиздаги одамларга қилганингизда, ишончим комилки, ёнингизда ҳеч ким қолмасди! Хуллас, нега ҳеч кимга қилолмайдиган муомалангизни болангизга хотиржам қиласиз, биласизми? 🔴 Чунки у СИЗГА МУҲТОЖ! 🔴Сизга ҳам худди унга қилган муомалангизни қилолмайди! Сизни ташлаб кетолмайди, ёхуд бақириб-чақиролмайди. Фақат жим бўлади ёки йиғлайди. Ўн дақиқадан кейин келиб ҳеч нарса бўлмагандек, сиз уни ҳеч оғринтирмагандек, жажжи юракчаси ҳеч оғримагандек яна бўйнингиздан қучади. 👉Сиз ўзингизга шундай қўполлик қилган одамни жуда тез кечириб юборасизми? КЕЧИРМАЙСИЗ!!! Ўн дақиқа олдин сизни ҳақорат қилиб, юзингизга тарсаки туширган кимсани ўн дақиқадан кейин асло қуча олмайсиз! Бағрингизга босмайсиз! Сизни уриб, ҳақорат қилган кишини “Кошки мени бағрига босса” деб ўйлаймайсиз. Синиқлигингиз қалбингизда дард бўлмайди. Бўйнингизни қисиб-қимтиб ўтирмайсиз. Лекин болангиз бўйнини букади, қисиниб-қимтиниб туради. Сиз уни урасиз, лекин у сиздан узр сўраб, кечиришингизни кутади. Калтакни ейдию, сизни хафа қилганини ўйлаб, жажжи юракчаси сиқилади. Сизни бир зумда кечириб юборади. Ҳатто калтак егани учун ўзини айбдор ҳис қилади.
Болажонлар ниҳоятда масъум. Уларнинг бу масъумликларидан фойдаланманг! Жисмонан сизга ҳеч нарса қила олмайдилар, лекин руҳан сизни тарк этадилар! КЎНГИЛларининг туб-тубида сиз тирнаган жароҳатлар изи қолади. Ислоҳи мушкул ҳолатларга туширасиз. Уриш, ҳақорат қилиш — кишининг ожизлигидан далолат. Гаплашиш, тушунтириш, ўргатиш учун инсон ҳимматли ва закий бўлиши керак...
https://t.me/BOLAPSIXOLOGIYASI87