🇺🇿Кўп йиллар давомида бош муҳаррири бўлганим Хорижий тилларни ўқитиш ва амалий тилшунослик журналининг “J-FLTAL” 10-жилдининг 3-чи сони ҳам бугун нашрдан чиқди! Йилда 3 бор чоп этилади, шу билан 2024 йилни ёпдик, энди насиб 2025 йилга тайёргарлик кўрамиз.
Ушбу сонда 2024 йили 29-30 сентябрь кунлари ЖДПУда ўтказилган 14-чи FLTAL конференциясидан танланган мақолалар жамланган. Ушбу махсус сонда кўплаб инновацион тадқиқотлар ва бу соҳанинг турли жабҳаларини ўрганувчи мақолалар ўрин олган бўлиб, Хорижий тилларни ўқитиш методологияси ва амалий тилшунослик мавзуларига бағишланган.
Журналда 15 та мақола жамланган, ҳамма мақолалар инглиз тилида ва APA форматда. Чет элдаги сифатли журналнинг битта сонида максимум 10-15 та мақола чиқади. Ушбу сонда Ўзбекистон, АҚШ, Румыния, Ҳиндистон, Вьетнам, Озарбайжон ва Жазоирлик олимларнинг мақолалари чоп этилган.
🇺🇸АҚШнинг Georgetown университетининг профессори журналимизга ўз мақоласини тақдим этганидан жуда фахрланамиз. Вашингтондаги Джоржтаун университети дунёда QS бўйича энг кучли 100 та университет қаторига киради. Демак, журналимизга жаҳон миқёсидаги етакчи илмий муассасаларнинг қизиқишлари ортиб бормоқда.
Айтганча, мана 12 йилдирки журналда мақола чиқариш конференцияларимиз сингари БEПУЛ, бошқалардек ҳар бети учун пул олмаймиз. Олим дегани ҳам фикрларини жамлаб мақола ёзсин ҳамда пул тўласинми?!