Муваффақиятсиз ўтган дарс
Ҳар доим ҳам дарс ўйлаганимиздек ўтмайди.
Мураккаб махлуқот — инсонмиз:
Кайфият, энергия, шайтон, туйғу, гормонлар ҳолатимизга таъсир қилади.
Барча дарсларимиз идеал бўлолмайди.
Буни яхши биламан.
Бандаман. Mуваффақиятсиз дарсдан кейин барибир — стрессга тушаман:
- шунча вақтим;
- талабаларнинг шунча вақти исроф бўлди.
"Эй худойим, энди мени деб болалар математикани бутун умр ёмон кўриб қолиши мумкин-ку!", деб сиқиламан.
Шу пайт умид уйғонади:
Аллоҳ бандалари қилган камчилигини кечириб, у қилган энг яхши амаллари билан мукофотлайди ахир!
Яъни энг яхши амалларингизни кўпайтириб, камчиликларингизни ёпиб кетади.
Умид қиламан:
Зўр ўтган дарсларим кўпайтирилиб, камчиликларимга эваз бўлса..
Хуллас
Ҳақиқатан, қўлингиздан келган барча ишларни қилдингиз, барибир ўхшамадими?
Тушкунликка тушманг!
Балки энг яхши амалларимиз билан мукофотланармиз?
Иймон келтириб, яхши амаллар қилганларнинг ёмонликларини улардан албатта ўчирурмиз ва уларни қилган амалларининг энг яхшиси ила мукофотлармиз (29:7)
©️ustoz kundaligi
📍Чуст