Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қисмат
Қисматимга ёзилган тошни
Зарварақлар билан ўйдилар
Юрагимни нимдалаб эгиб
Яралашиб обдон тўйдилар
Эй воҳ, қочай қай манзилингга
Тиғларингдан тилинди юрак
Қисматимга ёзилган куним
Оқ кафанга ўрайди фалак
Бошим эгдим дардлар қўйнида
Сониялар ўтмоқда санаб
Бордир тақдир инсон бўйнида
Бардошини синайди ё раб
Чаёнларинг чақар кўксимни
Синовингга кўндирдинг худо
Кимлар яхши кимлардир ёмон
Жазосини оларлар илло
Тавба қилдим қисмат зўридан
Чидаб бердим синовларингга
Яна қанча эзарлар тепиб
Ожизлигим билдилар енгиб
Ширин ёлғон айтишдилар кўп
Ишонтирди ростайин сўзлаб
Билмам бунда недир мақсади
Етдиларку неларни кўзлаб
Қисматимга ёзилган дея
Бардошимни кўрсатдим бугун
Юрак ожиз қолганида жим
Оғриқларинг кўксимда тугун
Майли Аллоҳ кўргин барини
Ютдим заҳар зуқумларини
Қилмишларин хисоб китобин
Сенинг билан олар таъмини
НИЛУФАР САИДОВА ✍🌹
Яқинларингизга улашинг 🌹
Каналимизга қўшилинг 💞
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
Қисматимга ёзилган тошни
Зарварақлар билан ўйдилар
Юрагимни нимдалаб эгиб
Яралашиб обдон тўйдилар
Эй воҳ, қочай қай манзилингга
Тиғларингдан тилинди юрак
Қисматимга ёзилган куним
Оқ кафанга ўрайди фалак
Бошим эгдим дардлар қўйнида
Сониялар ўтмоқда санаб
Бордир тақдир инсон бўйнида
Бардошини синайди ё раб
Чаёнларинг чақар кўксимни
Синовингга кўндирдинг худо
Кимлар яхши кимлардир ёмон
Жазосини оларлар илло
Тавба қилдим қисмат зўридан
Чидаб бердим синовларингга
Яна қанча эзарлар тепиб
Ожизлигим билдилар енгиб
Ширин ёлғон айтишдилар кўп
Ишонтирди ростайин сўзлаб
Билмам бунда недир мақсади
Етдиларку неларни кўзлаб
Қисматимга ёзилган дея
Бардошимни кўрсатдим бугун
Юрак ожиз қолганида жим
Оғриқларинг кўксимда тугун
Майли Аллоҳ кўргин барини
Ютдим заҳар зуқумларини
Қилмишларин хисоб китобин
Сенинг билан олар таъмини
НИЛУФАР САИДОВА ✍🌹
Яқинларингизга улашинг 🌹
Каналимизга қўшилинг 💞
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi