#АСМААУЛ_ҲУСНАА
الْبَصِيرُ
АЛ-БАСИЙР
#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Қачон бирон пайғамбар келган бўлса, албатта, умматини бир кўзли ёлғончи (дажжол)дан қўрқитган(огоҳлантирган). Огоҳ бўлинглар, дажжол бир кўзлидир. Роббингиз азза ва жалла бир кўзли эмасдир. Дажжолнинг икки кўзи орасига «каф», «фа», «ро» ҳарфлари, яъни «кофир» деб ёзиб қўйилган».
(Бухорий ва Муслим ривояти)
Бу ҳадис шарҳида кўп гапларни айтиш мумкин.
Қисқаси шуки, Қиёматга яқин худолик даъво қилиб чиқадиган дажжолнинг аниқ кўриниб турадиган белгиси унинг бир кўзли эканидир.
Бир кўзлилик нуқсон ҳисобланади. Яратувчи Зот эса нуқсонли бўлиши мумкин эмас.
Лекин, чексиз оламлардаги ҳар бир нарсани бир пайтда баравар ўта аниқ Кўриб турувчи ал-Басийр бўлган Роббул оламийннинг минглаб кўзи бор деб ҳам на Қуръони Каримда, на саҳиҳ ҳадисда ва на тафсирларда айтилган.
Бу ҳақда энг машҳур гап эса Ибн Хузайма роҳимаҳуллоҳга тегишли бўлиб, у шундай дейди:
“Биз қуйидагича эътиқоддамиз: Роббимизнинг иккита Кўзи бор ва У Зот Икки Кўзи билан осмонлар ва етти қават ер остидаги барча каттаю кичик нарсани кўриб туради. Аллоҳ Ўзи кўтарилган Аршини қандай кўриб турса, уммонлар тубини ҳам шундай кўриб туради”.
@Asmaaul_husnaa99