#халқаро_ҳамкорлик
Наманган вилояти ҳокими Москвада яна бир йирик компания раҳбарлари билан учрашди.
Хабарингиз бор, Наманган вилоятининг Чуст туманида “Siberian Wellness-Namangan" МЧЖ хорижий корхонаси фаолият олиб бормоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Россия Федерацияси пойтахтида Siberian Wellness компанияси асосчиси ва президенти Татьяна Гороховская билан учрашди.
Музокаралар давомида ҳамкорлар томонидан Чуст туманида олиб борилаётган “Пектин ишлаб чиқариш” лойиҳасини якунлаш, Чортоқ туманида янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Бу борада тегишли келишувларга эришилди.
👉 @chortoqliklarbugun

Маълумот учун: Чортоқ туманида 20,9 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига 679,2 гектар адир майдонида мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади ва қайта ишлаб, экспортга йўналтирилади. Лойиҳанинг тўлиқ ишга туширилиши натижасида 180 та янги иш ўрни яратилади.
👉 @chortoqliklarbugun