АЛЛОҲНИНГ КАЛОМИ
«Фақиҳлар ва ориф кишилар Аллоҳ таолонинг каломининг ҳақиқати борасида, Аллоҳ таоло каломини баъзи хос бандаларига ҳарф ва овозсиз эшиттириши мумкинми, йўқми ихтилоф қилишган. Ҳидоят имоми Абу Мансур Мотуридий розияллоҳу анҳу: «Мумкин эмас. Чунки, овоз шоҳидликда ҳам, ғойибликда ҳам эшитиш учун лозим нарсалардандир», деганлар.
Фаҳиқ Абу Лайс [Самарқандий роҳимаҳуллоҳ], «Иъсматул анбиёи алайҳимуссалом» асари мусаннифи Абу Яҳё ал-Башоирий [роҳимаҳуллоҳ] ва тасаввуф аҳли муҳаққиқлари: «Аллоҳнинг каломи одат эътиборидан эмас, ҳақиқатига кўра Аллоҳ таолонинг баъзи бандаларига икром қилиши билан эшитилади. Бунга далил Аллоҳ таолонинг «Мусо билан Аллоҳнинг Ўзи (бевосита) гаплашди»¹ оятидир. Ояти каримани масдар (تكليما) билан таъкидлаб келтирди. Таъкид эса, ҳақиқатни ифодалайди» деб айтишган».
¹ Нисо сураси 164-оят.
✍️ Имом Рукнуддин Боршоҳ Самарқандий роҳимаҳуллоҳ
📖 «Ал-ақийдату-р Рукнийя» асаридан (қўлёзма)
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz