Adolat SDP | Andijon viloyati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Adolat SDP | Andijon viloyati

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций




Депутат мурожаатлар эътиборсиз қолмаслигини билдирди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулнора Абдувоҳидова хўжаободлик сайловчилар билан учрашди. Маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлган халқ вакили фуқароларга қонунчилигимиздаги ўзгартиришлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тушунча берди. Сайловчиларни ўз ҳуқуқларини яхши билишга чақирди, инсон қадри бугун ҳамма нарсадан устун эканлигини таъкидлади.
Ўз ўрнида Г.Абдувоҳидова фуқаролар мурожаатлари билан ишловчи Хўжаобод тумани Халқ қабулхонасида ҳам бўлди. Халқнинг дарди ва муаммоларига ечим топувчи бу институт фаолияти билан яқиндан танишди.
Гулнора Абдувоҳидова, ОМҚП депутати:
-Фуқароларнинг бирон бир мурожаати эътибордан четда қолмаслиги лозим. Бу борада Халқ қабулхоналари зиммасидаги масъулият катта. Бугун ўрганиш давомида Хўжаободда фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда ўзига хос мактаб яратилганига гувоҳ бўлдик. Асосийси, фуқароларда давлат идораларига ишонч ортмоқда.
Депутат тумандаги тиббиёт муассасалари ва дорихоналар фаолияти билан ҳам танишди. Сифатсиз дори воситалари савдосини олдини олиш юзасидан ўз тавсияларини берди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.




Онкологик муаммоларнинг олдини оламиз
Бирламчи тизимда аҳолига онкологик ёрдамни янада сифатли ташкил этиш, касалликларни эрта аниқлаш ва профилактикаси бугун тиббиётдаги долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу нафақат соҳа ходимлари айни вақтда кенг жамоатчиликни ҳам ташвишга солаётгани сир эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари ва партиямиздан сайланган депутатлар жойларда саратон касаллигини олдини олиш ва даволаш ишларини ўрганмоқда. Жамоатчилик орасида айни шу мақсадга қаратилган давра суҳбатлари ўтказиляпти.
Жумладан. “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши Марказий аппарати мутахассиси Эшқувват Мирзаев ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Избоскан туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасида бўлдилар. Дастлаб мазкур тиббиёт муассасасидаги онконазорат хонаси иш фаолияти ўрганилди. Онкологик касалликларни олдини олиш ва барвақт аниқлаш борасида амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида ташкил этилаётгани кўзга ташланди.
Ишчи гуруҳ томонидан гинекология хонаси ва дорихона фаолиятига ҳам эътибор қаратилди.
-Юрак қон-томир касалликлари каби саратон касаллиги ҳам инсон саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда,-дейди онколог-шифокор Шуҳратбек Охунов.- Кейинги йилларда ер юзида касалликнинг ушбу тури билан касалланган беморлар сони ошиб бораётгани ташвишланарли. Хатарли ўсимталарнинг энг кенг тарқалган тури ўпкада, аёлларда кўкрак безида, эркакларда простатада ва бошқа тана аъзоларида кузатилмоқда. Касалликни олдини олишнинг бирдан бир йўли ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб бориш.
Мутахассисларнинг таъкидлашларича. касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олиш осон. Хаста бўлмасдан туриб ҳар бир инсон онколог-шифокорга профилактика учун ҳеч бўлмаганда икки йилда бир марта учраса мақсадга мувофиқ бўлади. Сиз ҳам ўз саломатлигингизга эътиборли бўлинг.
“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.




ДЕПУТАТЛАР ЁШЛАР ДАВРАСИДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Гулнора Абдувоҳидова ва Мавлуда Адҳамжонованинг сайловчилар билан навбатдаги учрашуви Андижон давлат университетида бўлиб ўтди. Унда олийгоҳнинг ёш ўқитувчилари ҳамда фаол талабалар иштирок этдилар.


Учрашувда сўз олган халқ вакиллари “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялар, қонунчилигимизга киритилган ўзгаришлар, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини 2025 йил — “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастури” тўғрисида атрофлича тушунча бердилар. Партия фаоллари ва депутатлар бу борада белгиланган вазифалар ижросини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш билан бирга фуқароларга кенг тушунча бериб бормоқда. Ўз ўрнида халқ вакиллари депутатлик институти ва сайлов қонунчилигига ҳам йиғилганлар эътиборини қаратдилар.

Бугун ёшлар масаласи янада долзарб вазифага айланди. Яқинда Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан учрашуви ва унда белгиланган вазифалар келажак авлод учун катта имкониятлар эшигини очди. Учрашув иштирокчилари асосан ёшлар бўлгани сабаб бу тўғрида ҳам сўз юритилди.

-       Бугунги ёшларга қанча ҳавас қилсак арзийди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова. – Шахсан Юртбошимизнинг ўзлари ёшлар билан учрашиб уларни эшитишининг ўзи катта иш. Фарзандларимиз учун яратилган имкониятлар, қизларга бўлган эътибор ва билим олиш йўлидаги изланувчиларни қўллаб-қувватланиши ўз самарасини беради. Фақат улар бу имкониятлардан самарали фойдаланишлари лозим.

Учрашув якунида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Малоҳатхон Мусаева партия лойиҳалари асосида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. “Адолат” СДПга қўшилиш истагидаги йигит қизларга партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати.




Андижонда депутатлар тиббий хизмат сифатини ўрганмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари айни кунларда ҳудудларда бўлиб, сайловчилар билан учрашиш баробарида тиббиёт муассасалари фаолиятини ўрганмоқда. Хусусан, “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган депутатлар Гулнора Абдувохидова ва Мавлуда Адҳамжоновалар Андижон шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Айтиш ўринлики, мазкур тиббиёт муассасаси кейинги йилларда тубдан ўзгарди. Таъмирлаш ва замонавий тиббиёт ускуналари билан жихозлаш, ходимлар малакасини ошириш ва асосийси тиббий хизмат сифатини ошириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди. Шунинг натижасида вилоят аҳолисига самарали хизмат кўрсатилмоқда.
Депутатлар бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари ўрганиш жараёнида онкологик касалликларга чалинган беморлар билан ишлаш ўзгача масъулият талаб этишини кузатдилар. Ҳар бир тиббиёт ходими ўз ишига масъулият билан қарашга одатланган. Касалликларни эрта аниқлаш ва профилактикаси юзасидан амалга оширилаётган ишлардан даволанувчилар мамнун.
Гулнора Абдувоҳидова, ОМҚП депутати:
-Бизни қувонтиргани шифохона тўла замонавий кўринишда. Бемор олдида шифокорлар катта масъулият билан турибди. Бу ердаги энг сўнгги русумдаги замоанвий аппаратлар соҳага бўлган эътибор натижаси. Андижонликлар учун пойтахтга ёкуи хорижга бориб даволанишга эҳтиёж қолмаган. Яқинда хориждан яна бир замонавий ички нур қўйиш аппарати олиб келинди. Ҳозирга қадар асосан беморларга ташқи нур қўйиш амалга ошириларди. Энди имконият янада кенгайди. Бундан беморлар ҳам, шифокорлар ҳам хурсанд.
Юзага жойлашган хавфли ўсимталарни даволашда ҳам энди муаммога ўрин йўқ. Айни шу вазифани бажарадиган янги дастгоҳ жамоа учун катта имконият бўлди. Тез кунда бу аппарат ҳам ишга туширилади.
Шифохонада эришилаётган ютуқлар билан бир вақтда айрим муаммолар ҳам йўқ эмас. Радиалогия бўлими мудири Фарход Мадумаровнинг айтишича, замонавий аппаратлар юқори қувватдаги электр қуввати талаб қилади. Айни вақтда шифохонага қўйилган трансформаторни бунга кучи етмайди. Шу сабаб кучланиши юқорироқ трансформаторга алмаштириш лозим.
Касалликни даволашдан кўра олдини олган мақсадга мувофиқ. Шу сабаб депутатлар шифокорлар олдига бу борада фаолликни ошириш талабини қўйдилар. Агар жамоатчиликнинг тиббий маданияти оширилса, касаллик кескин камаяди.
Депутатлар бошчилигидаги ишчи гуруҳ жойларда ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
матбуот хизмати.




Андижонда ютуқлар янада кўпаяди
Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгашининг II пленуми бўлиб ўтди. Унда вилоят Кенгаши аъзолари, ҳудудий Кенгашларнинг раислари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этди.
Пленум кун тартибидан “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ва “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридан келиб чиқадиган 2025 йилдаги устувор вазифалар ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатларнинг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ва 2025 йилдаги вазифалар тўғрисидаги масалалар ўрин олди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан вилоят партия кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов маъруза қилди. Таъкидланганидек, андижонлик “адолатчилар” 2024 йилдаги фаолиятини “Ўзбекистон-2030” стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда партиянинг “Адолат – ҳар бир инсон учун” сайловолди Дастури асосида олиб бордилар. Партиянинг дастурий вазифалари ҳамда партиявий лойиҳаларни амалга ошириш, партия электорати ва аҳолининг кенг қатлами билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилиб, уларни қийнаётган, жамият ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда партия фаоллари ва депутатлик корпусларининг ҳамкорлиги тизимли йўлга қўйилди.
Партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, кадрлар захирасини мустаҳкамлаш, сиёсий билимларини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳисобот даврида партия аъзоларининг сони 33 минг 755 нафарга кўпайиб, умумий аъзолар сони 70 минг 406 нафарни, бошланғич партия ташкилотлари сони эса 484 тани ташкил қилди.
Шунингдек, партия сайловолди дастури ғояларидан келиб чиқиб, мафкуравий йўналишда 1 минг 562 та тадбирлар ўтказилиб, уларда 121 минг нафардан ортиқ иштирокчи қамраб олинди.
Партия қаноти бўлган маҳаллий кенгаш депутатлари фаолияти тўғрисидаги масала ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Маҳаллий кенгаш депутатлари фаолиятида ўсиш кузатилса-да, олдинда амалга оширилиши зарур бўлган қатор вазифалар турибди. Ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиб бориш ва ечимини топишда фаолликни ошириш зарур.
Насиба Тўйчиева, халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати:
-2024 йилдаги сиёсий жараёнлар халқ вакиллари зиммасидаги масъулият кескин ошганини кўрсатди. Сайловчилар энг муносиб номзодларга овоз берди. Уларнинг ишончига муносиб бўлиш зарур. Партия лойиҳалари асосида олиб борилаётган ишларни ҳам кучайтиришимиз керак. Ана шунда жамоатчиликда партия ва депутатлик институтига бўлган қизиқиш ортади. Ишонаманки, бугун олдимизга қўйилган вазифалар ижросини таъминлашга партия фаоллари ва депутатлар биргаликда ҳаракат қилади.
Пленум иштирокчилари вилоят кенгашининг молиявий фаолияти, 2025 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида ҳамда вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳам кўриб чиқдилар. Эришилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар таҳлил этилди. Кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Пленум якунида партия етакчилари ўз фаолиятларини янада жонлантиришга қаратилган вазифаларни белгилаб олдилар.
Акбаржон Назаров,
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот котиби.

Показано 10 последних публикаций.