Репост из: Guljamol Asqarova
Дунёнинг баъзан норасолиги ҳақида
Биламан, биламан, ҳаммаси майда,
Ғариб истакларга бандимиз, афсус.
Илоҳий шавқ қайда, нур, шукуҳ қайда?
Нечун боғимиздан кетмаётир куз?
Ташимда тутқунман, ичимда озод,
Ботинимда хослик, зоҳирда жўнлик.
Кундузлар куламан, кечаларим дод,
Кўзгуга айтаман: биз нега кўндик!?
Кўндик, олчоқларнинг қўллари узун,
Кўндик, очкўзларнинг қўлида жилов.
Кўрдик, ҳузурларни енггандир ҳузун,
Билдик, ночорларга тўланмас тўлов.
Дунёни тузмишдир соҳиби қудрат,
Ва бизга бахш этмиш бу зим-зиёни.
Даҳолар, шоирлар, пайғамбарлар ҳам,
Тузата олмади хаста дунёни.
Мазлумлар айтадир ул қасос куни:
Биздан дуо бўлсин, пайғамбарларга...
...Энди бу тузалмас дунёи дунни,
Ўраб қўйган маъқул гулчамбарларга.
20.12.24 й
Биламан, биламан, ҳаммаси майда,
Ғариб истакларга бандимиз, афсус.
Илоҳий шавқ қайда, нур, шукуҳ қайда?
Нечун боғимиздан кетмаётир куз?
Ташимда тутқунман, ичимда озод,
Ботинимда хослик, зоҳирда жўнлик.
Кундузлар куламан, кечаларим дод,
Кўзгуга айтаман: биз нега кўндик!?
Кўндик, олчоқларнинг қўллари узун,
Кўндик, очкўзларнинг қўлида жилов.
Кўрдик, ҳузурларни енггандир ҳузун,
Билдик, ночорларга тўланмас тўлов.
Дунёни тузмишдир соҳиби қудрат,
Ва бизга бахш этмиш бу зим-зиёни.
Даҳолар, шоирлар, пайғамбарлар ҳам,
Тузата олмади хаста дунёни.
Мазлумлар айтадир ул қасос куни:
Биздан дуо бўлсин, пайғамбарларга...
...Энди бу тузалмас дунёи дунни,
Ўраб қўйган маъқул гулчамбарларга.
20.12.24 й