Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳар имтиҳон бир имкондир…
Туркиянинг Миллий Истихборот (разведка) Ташкилотининг раҳбари Иброҳим Қалиннинг дунёқарашни тубдан ўзгартириб юборувчи бир гапларини эшитиб қолдим:
https://t.me/AbdurahimNotes
Туркиянинг Миллий Истихборот (разведка) Ташкилотининг раҳбари Иброҳим Қалиннинг дунёқарашни тубдан ўзгартириб юборувчи бир гапларини эшитиб қолдим:
Ҳар имтиҳон бир имкондир, ҳар имкон бир имтиҳондир. Имтиҳондан ўта олсангиз, ўша синов, мусибат сизнинг имконингизга айланади. Сизни ўлдимаган ҳар зарба, сизни янада кучли қилади.
Бундан кучга тўлиб чиқасиз. Нимангиз кучаяди? Ишончингиз кучаяди, иродангиз кучаяди, саботингиз кучаяди, сабрингиз кучаяди, ақлингиз кучаяди.
У ердан бир тажриба, дарслар оласиз, ибратлар оласиз. Кишилигингиз кучаяди, руҳингиз кучаяди, маънавиятингиз кучаяди.
Аммо айни замонда ҳар имкон ҳам бир имтиҳондир. У сизга берилган бир имтиҳондир. Агар сиз уни беҳуда сарфласангиз, ўша имконни йўқотасиз.
Аллоҳнинг бизга берган шу қадар кўп имконлари, неъматлари борки… Ақлимиз бор, кўнглимиз бор, фикримиз бор, зикримиз бор, боқишимиз бор, кўришимиз бир, эшитишимиз бор, қўлимиз қобилиятлари бор.
Жаноби Ҳақ инсонларга кўп истеъдодларни бериб қўйган. Булар билан кўп гўзал ишларни ҳам, кўп ёмон ишларни ҳам қилишимиз мумкин. Ушбу имконларнинг барчаси инсон учун имтиҳонга айланиши ҳам мумкин.
https://t.me/AbdurahimNotes