#Ана_бўмаса
Замонадан ортда қолмаслик учун бугун барча дангасаларнинг буюк устози ҳисобланмиш Chatgpt тоғадан мен ҳам бир-икки савол сўраб кўрдим.
Савол:
— Тасаввур қил, вафот этган ва ҳозирда тирик бўлган дунёнинг энг буюк одамлари бир стол атрофига йиғилиб қолди. Улар нима ҳақида, қандай суҳбат қурган бўлар эди?
Chatgpt тоғанинг жавоби:
Шекспир:
Толстой:
Достоевский:
Эйнштейн:
Шекспир:
Фридрих Ницше:
Шекспир:
Толстой:
Шекспир:
Толстой:
Шекспир:
Толстой:
Шекспир:
Толстой:
Ганди:
Камина сал-пал таҳрир қилди.
Замонадан ортда қолмаслик учун бугун барча дангасаларнинг буюк устози ҳисобланмиш Chatgpt тоғадан мен ҳам бир-икки савол сўраб кўрдим.
Савол:
— Тасаввур қил, вафот этган ва ҳозирда тирик бўлган дунёнинг энг буюк одамлари бир стол атрофига йиғилиб қолди. Улар нима ҳақида, қандай суҳбат қурган бўлар эди?
Chatgpt тоғанинг жавоби:
Шекспир:
— Ҳамма нарса ўзига хосдир, ҳаётнинг ҳар бир режаси, ҳар бир шахс ва унинг танлови гўё театрдаги саҳна каби, ўйлаб топилган ва амалга оширилмоқда. Аммо, замонамиз қаҳрамонлари ўз образларини шахсий ахлоқий хислатлари билан бойитмоғи ёки аксинча бешафқат дунёга бош эгиб, тақдир кафтида эзилган кесак янглиғ парчаланиб кетмоғи лозим. Бунда одамлар танловлари орқали ўз оламини шакллантирадилар. Яъни...
Толстой:
— Мени маъзур тутинг, аммо инкор этишга мажбурман. Ҳаёт театр эмас. Ундаги инсонлар ҳам актёр эмаслар. Уларнинг шуури катта бир олам кабики, уларнинг қай бири қайси бир муюлишда қандай ақлсизликни истаб қолишини ҳеч банда тасаввур этишга қодир эмас. Аминманки, сизнинг сийқаси чиққан ва эскирган қолипларингиз улар учун анча торлик қилажак. Одамзод тафаккур билан дунё муаммоларига ечим топмоғи мумкин?
Достоевский:
— Аммо, дўстим бизнинг моҳиятимиз ҳар доим ичкарида шакл топади. Инсон ҳамиша ички курашларнинг ҳосиласидир. Биз айнан психологик қийинчиликлар орқали барча ягона мақсадимизга эришамиз. Бу ўринда дўстимиз Шекспир ҳақ деб қўрқаман. Зотан ҳар қанча чиранмасин одам боласи Яратган измидан чиқмоққа қодир эмас. Билъакс, моҳият сиз ўйлагандан анча чуқурда жойлашган.
Эйнштейн:
— Ҳа, лекин илм бу курашда жуда муҳим рол ўйнайди. Биз табиатнинг қонунларини тушуниб, улардан фойдаланиш орқали дунёни яхшироқ қилишимиз мумкин. Зеро, мантиқ ва илмий тажрибалар бизга янги имкониятлар ҳадя қилган, аммо биз уларни ахлоқий рамкада қўллашимиз ўринли бўлади, албатта!
Шекспир:
— Тўғри, билим керак. Илмсизлик жаҳолатдир. Аммо, илм меваси бир кунмас бир кун жоҳиллар қўлига тушса, улар ўзи ўтирган шохни арралашга тушадилар.
Фридрих Ницше:
Кўнгил қолиб ақлнинг измидан эргашиш алалоқибат, ўзи сузишни билмаса-да, ўрдакни ғарқ бўлишдан асраш учун сувга сакраган йўловчининг ҳолига ўхшайди, демоқчимисиз? Қизиқ.
Шекспир:
Билим – бу ҳаддан ташқари юксакка йўналган йўлга ўхшайди. Тақдир ўлимга маҳкум этган кимса, дор тагида абадий ҳаёт берувчи сувдан домангир бўлгани каби, бу йўлнинг охири даҳрийликка ҳам элтмоғи мумкин.
Аммо, мен яна айтаманки ҳаёт саҳнида ҳар бир персонажнинг тақдир йўли – сценарийси аввалдан битилгандур. Бас, шундай экан ғорнинг чигал сўқмоғи аро машъал кўтариб йўл излаган нима-ю, фонус тутиб кезингани нима!? Алалоқибат борар манзил битта бўлса...
Толстой:
Во ажаб! Унда таклифлари қандай бўлади? Наҳот ўз йўлидан адашган одам, интилмай, курашмай кутсин тақдирин.
Шекспир:
Ноумид бўлмоқлик шайтон ишидур...
Толстой:
(Қаҳ-қаҳ отиб, захарханда кулиб) Сўзларингиз эшитган одам, Граф Мишкин каби савдойи дейди. На мантиқ, на маъно, на фалсафа бор, қуруқ алжирашга ўхшайди.
Шекспир:
Тирик қолмоқ ё ўлмоқ? Шудир масала!
Толстой:
Аммо, бунинг мағзи сиз ўйлагандан анча катта тушунчадир...
Шекспир:
Феълингда пинҳонки ноҳақлик, ёлғон, –
Оқламоққа мажбур қилмоғинг бекор.
Ундан кўра синдир кучни-куч билан,
Макр ила сен мени этма ярадор...
Толстой:
Бас қилинг! Тоқатим етмайди ортиқ, пафосларга тўла бу алжирашни. (Жаҳл билан) Аслида сиз, билсангиз агар...
Ганди:
— Тўхтанг, тўхтанг! Қизишманг дўстлар, чуқур нафас олинг, ўтиринг бундай. Бошқаларни тафтиш қилишдан тўхтанг, фақат шундагина хира тортган онгимиз кўлмакдаги сувдек тиниқлашиб, аксимиз кўринади...
Камина сал-пал таҳрир қилди.