Нукус шаҳар ҳокимлиги тақиқдаги Малибу-2 сини сотмоқчи, ўрнига 500 млн сўмга Киа К5 сотиб олинганНукус шаҳри ҳокимлиги қора марварид рангли Киа К5 Стйле автомобилини харид қилди. Бу давлат харидлари портали маълумотларида келтирилган. Шартнома 23-декабр куни тузилган бўлиб, автомобилнинг нархи 492 млн сўмни ташкил этади.
Автомобилни сотиб олишга шаҳар ҳокимининг 23-декабрдаги фармойиши асос қилиб олинган.
Ушбу фармойиш Адлия вазирлигининг “Э-қарор” ягона электрон тизими платформасида ҳужжат мазмунида шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги важи билан яшириб қўйилган.
Давлат харидлари электрон тизимига бириктирилган фармойиш нусхасида мавжуд маълумотларга кўра, маблағ ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган пуллар ҳисобидан шаҳар ҳокимлигига ажратилган маблағга сотиб олиниши белгиланган.
Сотиб олиш учун асос сифатида шаҳар ҳокимлиги балансида бўлган Малибу-2 автомашинаси 2018-йилда ишлаб чиқарилгани, бугунги кунда эскириб, сақлаш ва таъмирлаш харажатлари учун кўп миқдорда маблағ сарфланаётгани билдирилган.
Шунингдек, фармойишда Малибу-2 автомобилини белгиланган тартибда аукцион орқали сотувга чиқариш назарда тутилган. Ваҳоланки, ҳокимликнинг автотранспорт воситаларига тақиқ қўйилган.
Боиси МИБдан ҳокимликнинг 6 та ижро ҳужжатлари бўйича жами 3 миллиард 14 миллион 975 минг сўм қарздорлиги
мавжуд.
Каналга уланиш:
@Kar24Uz