Репост из: НОСИР ЗОКИР
Орадан салкам бир ой ўтиб, яъни, 14-март куни “Юный техник” клубидан ҳайдовчилик гувоҳномаси учун дарсдан қайтаётганимда йўл чеккасида турган RAF русумли амтомобилдан қўққисдан уч нафар камуфляж кийимидаги барзангилар бақир-чақир қилиб атрофдаги йўловчиларга қутқу солиб, югуриб келиб мени лой ерга қулатишди. Ётган жойимда қўлимни орқамга қайириб, кишан солишди ва кўтариб машинага юклашди.
Саноқли дақиқаларда содир бўлган ушбу даҳшатли воқеа мени бошида шокка тушириб қўйди. Сал ўзимга келиб, машинанинг номери йўқлигидан, ўзларини таништирмай, мендан ҳеч қандай ҳужжат сўрамай, ахир мен улар истаган одам бўлмаслигим ҳам мумкин эди-ку, ғайриқонуний бу ҳатти-ҳаракатларидан билдимки, бу Ўзбекистон МХХ си иштирокида уюштирилган норасмий тадбир. Чунки, бу пайтга келиб Каримов 16 феврал воқеаларини ўзбек халқига қарши оммавий қатағонга айлантириб улгурган эди.
-Уни олиб олиб бориб 6-чи камерага қамаб қўй! - деб навбатчига буйруқ берди майор менинг сўзларимдан жазавага келиб.
Навбатчининг талабига биноан мен ботинкамнинг боғичини ва соатимни ечдим, ке-йин чўнтагимдан пулларни чиқариб ҳаммасини столнинг устига қўйдим. У менинг чўнтакларимни кўздан кечирди ва камерага бошлаб кетмочи бўлганида мен ундан буюмларимни қайд қилишини талаб қилдим. У столдан қайд журналини чиқариб столга қўйиб, қайд қилишга шайланганида, майор унга:
- Сен нима қилаяпсан? Ҳеч қанақа қайд керак эмас. Олиб бор, қама уни! - деб баттар жазава қилди. Ёшроқ мххчи столнинг устидан ботинка боғичимдан ташқари барча буюмларимни олиб ўз чўнтагига солди. Менинг буюмларим унда туришини менга уқтирди, аммо қачон ва қаерда қайтаришини гапирмади. Мана сизга намунали орган ходимларининг асл башараси. Бежирим кийинган очкўзлар. Агар у менга буюмларимни қайтариб берди десангиз, адашасиз. Бу иккаласи мени Тошкентда ҳам бирга сўроқ қилишди. Буюмларим ҳақида-ку сўз ҳам очмади, етмаганидек, бошимдаги норка телпагим ва чарм курткамни ҳам тортиб олишди.
Шундай қилиб, мени 6-чи камерага қамаб қўйишди. Камерамдаги ёш йигит менга Ўзбекистондан яна уч кишини олиб келиб қамашганини, уларнинг орасида бир нафар журналист борлигини айтганида менга бу хабар жуда оғир ботди, чунки бу журналист Муҳаммад Бекжон деб гумонга бордим. Менинг гумоним тўғри чиқди. Муҳаммад акани ижарага турган хонасида у билан бирга бўлган фаоллар Диёров Қобил ва Шарипов Неъматларни ҳам қўшиб ҳибсга олишибди. Айни вақтда улар ҳам қўшни камераларда эди.
Хотира китобдан парча
Муаллиф журналист, диссидент Юсуф Рўзимурод.
Суратда 1999-йил 16 феврал куни портлашлар содир бўлганидан кейин орадан 30 дақиқа ўтмай И. Каримов воқеа жойидан туриб интервъю бераётган чоғида 50 метр узоқликда 6- портлаш содир бўлади. У эса портлаш содир бўлган томонга бехавотир қараб турган ҳолат тасвирланган.