Farrux Salimov
Forward from: Rost24 | Расмий канал
⚡️ Қўнғироққа жавоб бериш билан карталардаги пул маблағлари автоматик ечиб олинмайди — Марказий банк
Ижтимоий тармоқларда нотаниш телефон рақамлардан қилинган қўнғироқларга жавоб бериши билан фуқароларнинг банк карталаридаги пул маблағлари автоматик тарзда ечиб олинаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Марказий банк ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Марказий банк ушбу маълумотлар ишончсиз деб топди ва фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этди.
Хабарга кўра, агар фуқаро ўзининг мобиль иловадаги аккаунтини бошқариш ҳуқуқини берувчи логин ва пароль ҳамда телефон рақамига келган бир марталик OTP кодни бегона шахсларга (фирибгарларга) бермаса, ёки мессенжерлар орқали тарқалаётган зарарли APK файлларни мобиль қурилмага ўрнатмаса, фирибгарлик ҳолати юзага келмайди. Аксинча бўлса, унинг банк картасидан ноқонуний равишда пул ечиб олиниши мумкин.
Шу билан бирга, хавфсизлик юзасидан тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари мобиль иловаларида янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга нисбатан иловага бириктирилган банк карталаридан фойдаланиш 1 соатгача чекланади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor