Ximaydullayeva Durdona Furkatovna
Forward from: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
Кўнгил дарвозаси
Замира кечгача ишда, ҳали нафақага чиқишига уч-тўрт йил бор. Кимдандир эшитганми, охирги йилларда кўпроқ ишласа, нафақа пулини яхши олармиш. Ҳа, худонинг буюрганида. Ишлаб юраверсин-чи. Катта келинини олганда қирқ икки ёшда эди, иккинчисини олгунича эликка яқинлашиб қолди.
Илк қайнона бўлган кунларини эслади. Узоқ-яқиндан келган меҳмонлар уй-уйига тарқагач, гулдек нозик, гўзал келинчак уч марта эгилиб салом қилди, кейин тиз чўкиб ўтирганча қайнонасини маҳкам қучиб олди.
—Ассалому алайкум, ойижон!
Шошиб қолди Замира. Қизи йўқлиги учунми, бунақа илтифотни биринчи марта кўриб турарди. Келинининг хуш ифори димоғига ўтириб қолди. Вужудига аллақандай хушбахтлик кириб келди.
Уйига файз кирди. Қувноқ эди Баҳора, исмидек баҳор эди. Ишга тушиб кетган келинчак ҳаммасига улгурарди. Айланиб келиб "Ойижон", деб хитоб қилар, баъзан унинг тиззасига бош қўйиб, эркаланиб ётарди.
Кейин унга невара ҳадя этди келини. Бувилик мақомига олиб чиқди. Иккита болалик бўлганида алоҳида бўлиб чиқиб кетдилар.
Бу хонадонга яна битта келин келаётганди...
Замира аввалига тўй ташвишлари билан Баҳоранинг йўқлигини сезмай қолди. Тўй ўтди. Янги келинчак уч марта эгилиб салом қилди. Сўнг, салом бериб чой узатди.
Замира Баҳорани, унинг ҳар тонг салом бериб, бағрига отилишини эслади.
Келинчак шаҳло кўз, чаққон, меҳрибон эди, аммо, Замира Баҳоранинг ҳар лаҳзада
" Ойижон " деб қиладиган хитобини соғинганди.
Зарнигор эди келиннинг исми. Талаба эди қиз. Ўқишига ҳам, уй ишига ҳам улгурар, турмуш ўртоғини қаттиқ ҳурмат қилар, ҳамширалик қўлидан келар, ҳамманинг корига ярар,ўзи эса самимий эди. Аммо, нимадир бошқача эди.
Замира хола бир куни келинини ёнига чорлади. Ўша куни уйда иккисидан бошқа ҳеч ким йўқ эди.
—Болажоним, мен Баҳорани соғиняпман, —деди оҳиста. Унинг тинимсиз "Ойижон" деб чақиришини, ҳар куни қучоқлаб салом беришларини соғиндим! Кейин йиғлаб юборди.
Уни диққат билан тинглаётган келинчак
—Ман сизни тушундим, Ойижон, —деди меҳрибон овозда.. Кейин шундоқ қайнонасининг ёнига тиззалаб ўтирганча уни маҳкам қучоқлаб олди.
—Ассалому алайкум, Ойиижон, Ойижоним!
Замира ҳам ақлли, зийрак келинчакни маҳкам бағрига босди.
—Ва алайкум ассалом, кўнглимга хуш келдингиз, қизим! Аёлнинг қалбига яна хушбахтлик насимлари эсиб кира бошлади...
Феруза Салходжаева
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21