Алимов Ахрорович Илес
Forward from: Alimoff
Пропан нархи икки баробарга кескин ошгани юзасидан масъул ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди
Пропан 3 ойда 68 фоизга қимматлашди (пропан осмонда). Кун иссиғида арзон бўлган пропан нархи ҳаво совигандан кейин кўтарилиб кетди. Бу ҳолат эса истеъмолчиларга кўплаб иқтисодий- ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаряпти.
Шу боис, "Адолат" СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси томонидан Энергетика вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Бош прокуратурага пропан нархи ошиши сабабларини аниқлаш, аҳолига аниқ ва асосли жавоб бериш, нархларни барқарорлаштириш ҳамда бу борада таъсирчан чоралар кўриш юзасидан нуқтаи назарини баён этиш бўйича депутатлик сўровлари юборилди.
Ушбу масала борасида депутатлар жим турмай, мутассадилар олдига қатъий саволлар қўйипти. Эслатиб ўтаман, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолият бошлаганига 1 ҳафта ҳам бўлмади. Улар халқ дардини ўрганишда бошидан фаол бўлишмоқда. Шу қаторда масъул ташкилотлардан ҳам аниқ жавоб кутиб қоламиз.
🧠@nurbekalimov