Forward from: 𝐿𝑜𝑙𝑎 𝐼𝑙ℎ𝑜𝑚𝑖𝑑𝑑𝑖𝑛𝑜𝑣𝑛𝑎
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда кўп дуолар билан илтижо қилардилар-у, биз ундан бирортасини ёдлаб қола олмас эдик.
Шунда мен:
"Эй Расулуллоҳ, кўп дуолар билан илтижо қиласиз-у, биз ундан бирортасини ёдламаймиз", десам, у зот:
Лола Илхомиддиновна

"Ана шу дуоларнинг барчасини ўзида жамлаганига далолат қилайми? У:
"Аллоҳумма инний асъалука мин хойри маа са‘алака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва наъуузу бика мин шарри мастаъаазака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва антал мустаъаану ва ъалайкал балаағу валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ"-дир, дедилар.
Маъноси:
Аллоҳим, набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраган нарсаларнинг яхшисини Сендан сўрайман. Ва набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ сўраган нарсаларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман. Ва Сен ёрдам сўралувчи зотсан. Етуклик Сенгадир. Аллоҳдан бошқа ўзгартирувчи ва қувват йўқдир.
Имом Термизий ривояти.
Лола Илхомиддиновна