Forward from: ELTUZ
ИШ ҲАҚИМИЗ ҚАЧОН ТЎЛИҚ ТЎЛАНАДИ?
Фарғона вилояти, Учкўприк тумани "Агро-Риштон таъмир сервис" ишчилари мурожаати
Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз жамоаси!
Биз, Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги "Агро-Риштон таъмир сервис" ишчилари, сизларга яна бир бор мурожаат қилишга мажбурмиз. Чунки ойлик маошларимиз ҳали ҳам тўлиқ тўланмаган ва бу муаммога мутасадди ташкилотлар етарлича эътибор қаратмаяпти.
Муаммо:
— Илгари сизларга мурожаат қилганимиздан сўнг бизга маълум миқдорда маош берилди. Бир қисм ходимлар 1 миллион сўмдан ойлик олди, бироқ ҳали ҳам 10-15 миллион сўмгача қолдиқ маошларимиз тўланмаган.
— Биз ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни талаб қилганимиз учун раҳбарлар босим ўтказмоқда. Учкўприк тумани "Агро-Риштон" филиали бошлиғи Достон мажлис ўтказиб, "Ким Элтуз каналига мурожаат қилса, ишдан бўшатамиз," деб таҳдид қилди.
— Унинг сўзларига кўра, бу буйруқ Фарғона вилояти бошлиғи Нурматов Мирзаолим томонидан берилган. Агар ростдан ҳам шундай бўлса, ишчиларнинг ҳақ-ҳуқуқини поймол қилиш, уларни таҳқирлаш ва қўрқитиш қай даражада қонуний?
Масъул идораларнинг лоқайдлиги:
— Учкўприк тумани прокуратураси бу муаммога жиддий ёндашмаяпти.
— Нурматов Мирзаолим томонидан тақдим этилган ёлғон ҳисоботлар асосида ҳеч қандай чора кўрилмаяпти.
— Мутасадди ташкилотлар реал ҳолатни ўрганиш ўрнига, ҳалигача сохта маълумотларга ишонмоқда.
Бизнинг талабимиз:
Биз, "Агро-Риштон таъмир сервис" ишчилари, қонуний ҳақ-ҳуқуқларимиз таъминланишини талаб қиламиз. Биз нафақат ўз маошларимизни ўз вақтида олишни, балки ишчиларга нисбатан босим ўтказган раҳбарларга нисбатан қонуний чоралар кўришни сўраймиз.
Фарғона вилояти прокурори ва ҳокимига мурожаат қиламиз:
Биз ўз ҳақ-ҳуқуқимизни қонуний йўллар билан ҳимоя қилишга тайёрмиз ва маошларимиз тўлиқ тўланмагунча Элтуз каналига мурожаат қилишда давом этамиз.
Ҳурмат билан,
Фарғона вилояти, Учкўприк тумани "Агро-Риштон таъмир сервис" ишчилари
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

1. Учкўприк туманидаги ишчилар маошининг кечикиши сабабларини текшириб, муаммони ҳал қилиш.
2. Нурматов Мирзаолим ва унинг раҳбарлигидаги масъул шахсларнинг фаолиятини назоратга олиш.
3. Элтуз каналига мурожаат қилган ишчиларни ишдан бўшатиш таҳдидига ҳуқуқий баҳо бериш.