Forward from: ELTUZ
"ИНСОН" ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИДА ИШ ЎРИНЛАРИ НЕЧА ПУЛ ТУРАДИ?
Мен 2024 йил 24 январь санасида Шароф Рашидов тумани "Инсон" Ижтимоий хизматлар марказида тўловлар шўбаси мудири лавозимига қабул қилинганман. Қабул қилинишим осон бўлмади.
Унгача Шароф Рашидов тумани Пенсия жамғармасида ишлаб келганман. Янги агентлик ташкил этилгач бизда иш ўринларининг қисқариши бўлиб ўтди. Эски ҳодимлар суҳбат асосида агентликка қабул қилиниши белгиланди.
Биринчи навбатда “сокрашения”га тушганлар рўйхат асосида агентликка берилди. Рўйхатга тушиш учун “каттакон” танишинг ёки камида $ 1 000-1 500 пулинг бўлиши керак. Буў вақтдаги ставка.
Шундай сумма тўлаб кирган бир нечта ҳамкасбларимни биламан. Менда на моддий тарафдан имконият на таниш бўлмагани учун коррупцияга қарши кураш агентлигига мурожаат билан чиқиб, рўйхатга қўшилдим. Республиканинг суҳбатидан муваффақиятли ўтиб ишга қабул қилиндим.
Қўл остимдаги ходимнинг парол ва логинлари хавфсизлигини таъминлай олмагани учун Шароф Рашидов туманидаги барча ходимлар аризаси олиниши кераклиги ҳақида республикадан буйруқ келгани ҳақида важ билан вилоят бошқарма бошлиғи ўринбосари Нурматов Жасур томонидан биздан жами 4 киши ариза ёзди.
Aслида эса фақат икки киши бўшатилди. Келиб чиқиши ғаллаороллик бўлган ишчи олиб қолинди. Бошқармадаги Собиров Омоннинг ёрдамчиси ҳеч қандай таниши бўлмагани учун Шароф Рашидов туманига улоқтирилди.
Ўрнига албатта Ғаллаоролда фаолият юритаётган бошқаси олиб келинди. Менинг жойим эса Пенсия жамғармасида "Кам таъминланган оилалар учун ажратиладиган нафақа" даги камомадлар учун судланган Мухтароф Фурқатга сотилди.
Бошқарма бошлиғи шахсан унинг судланганлигини билган ва ҳар куни уйига бориб безор қилганини ҳар хил танишларини ўртага қўйгани учун олганини айтган. Мен ишлаган даврда (балки ҳозир ҳам давом этаётгандир) вилоят бошқармасида тўловлар шўбаси мудири Собиров Омон ҳар ой давомида туманлардан пул талаб қиларди.
Бу пуллар Бошқарма бошлиғига сизларни мақташим учун ва топшириқлар билан қийнамаслигим учун, деб айтган. Бу ҳақда шахсан ўзим бошқарма бошлиғи Мавлонова Наргиза ва комлеанс назорат бўйича бошқарма бошлиги ўринбосари Жаҳонгир акани огоҳлантирганимда, Собиров Омон ўз-ўзидан келиб қолмаганини, вилоятда укаси борлиги учун ишдан бўшата олмаслигини, бироқ қаттиқ огоҳлантиришини айтган.
Лекин амалда ҳеч нарса бўлмади. Собировнинг ўрнига ўзимни бўшатиб юборишди. Бу олинган ҳар ойлик ўлпонда Мавлонова Наргизанинг ҳам ўз улуши бўлганидан дарак. Ишдан бўшатилишим сабабини сўраганимда, Мавлонова Наргиза Шароф Рашидов туманида узоқ вақт давомида электр энергиядан ҳисоблагичсиз фойдаланилгани ҳақида ва бошқа маълумотларни етказиб турмаганим сабаб эканлигини айтди.
Юқоридагилардан ташқари биз – ходимлар ҳар доим белгиланган иш вақтидан ташқари мажбурий меҳнатга тортиб келинганмиз. Менда ҳар кунлик видеоси ҳам мавжуд. Бошқармадаги лавозимлар пора ва таниш билишлар эвазига тақсимланган. Таниш-билиши йўқлар ишдан бўшатилган ёки чекка туманларга қувилган.
Кадрлар бўйича ишлаган Ҳулкар опа бошқарма бошлиғининг энг асосий порани йиғиб берувчи ҳамёни. Маҳалладаги ижтимоий ходимларни қабул қилиш учун ставка $ 500 еди. Шароф Рашидов тумани Зиёкор маҳалласига ишга кирган ходим бунга мисол.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube