Forward from: ELTUZ
НАВБАҲОР ШАҲАРЧАСИДА ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАР ҲАҚИДА ПРЕЗИДЕНТГА ОЧИҚ МУРОЖААТ
Ассалому алайкум, Президент Шавкат Мирзиёев.
Мен яқинда иш юзасидан Наманган вилояти, Наманган тумани Навбаҳор шаҳарчасига бордим ва 5 кун давомида ушбу шаҳарчада бўлдим.
Афсуски, Наманган туманидаги энг катта аҳолига эга бўлган ушбу шаҳарчада сиз олиб бораётган сиёсат ва ислоҳотлар ҳали етиб келмаганини кўрдим.
Аҳолининг давлатга ишончи жуда паст. Сабабини изоҳлайман:
1. Шаҳарча катта стадионга эга эди. Уни спорт мажмуаси қилиб ўзгартириш мақсадида кредит олинган, аммо кейинчалик стадион аҳолига 4000 доллардан сотилган. Бу ер майдони 2 гектардан ошиқ.
2. Тадбиркор “Тоҳир Дубай” номли шахс ишлаб чиқариш учун ажратилган нотурар жойларга уй қуриб, уларни сотган. Шунга ўхшаш ҳолатда катта боғнинг кўп қисми ҳам аҳолига участка қилиб сотилган.
3. Шаҳарчадаги яна бир катта боғнинг ярмидан кўпроғи ўзлаштирилган ва ҳозирда участка қилиб сотилмоқда. Боғни сотиш ишларида маҳалла раиси қатнашганлиги айтилади.
4. Шаҳарча гузарида ноқонуний қурилишлар кенг тарқалган. Ушбу қурилишларни назорат қилаётганлар илгари фирибгарлик айбловлари билан қамалган шахслар экан.
5. Боғаро маҳалласининг унумдор ерларида молхона қурилган. Шунингдек, катта унумдор ер майдони ҳам участка қилиб сотилган ва сотилишда давом этмоқда.
Бундай қонунбузарликларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш жуда қийин. Сиз Элтузни кузатиб борасиз ва буни ўзбек халқи билади. Шу умид билан ушбу мурожаатни ёздим. Навбаҳор шаҳарчасига ёрдам беринг.
Ҳурмат билан, фуқаро.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube