Forward from: EFFECT.UZ | Расмий канал
Фирибгар қурилиш объектини «олиб бериш» учун 7 минг сўради
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган ушбу тадбирда аниқланишича, фуқаро А.А. тадбиркор М.Х.га Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ишларидан қурилиш объектини олиб бериши эвазига 7 минг АҚШ доллари сўраган.
Хабар қилинишича, фуқаро А.А. ушбу пулларни олган вақтида тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live