Forward from: Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
Давлатобод туманида меҳмонхона бизнеси жадал ривожланмоқда.
Туманда барпо этилган замонавий "IMRAN PALACE" меҳмонхонаси яқин кунларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳа умумий қиймати 12 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 5 миллиард сўми "Turonbank" кредити ҳисобига молиялаштирилган. Ҳозирда меҳмонхонада 70 ўринли 35 хона фойдаланишга тайёр. Меҳмонхона тўлиқ қувват билан иш бошлагандан сўнг, бир вақтнинг ўзида 120 нафар меҳмонни қабул қилиш имкониятига эга бўлади.
Мазкур меҳмонхона мажмуаси замонавий стандартларга мос барча шарт-шароитлар билан жиҳозланган. Меҳмонлар учун катта ва кичик конференс-заллар, иккита ресторан, спорт зали ҳамда бошқа қулайликлар ташкил этилган.
Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев меҳмонхонада бўлиб, жараёнлар билан танишди. Меҳмонхонанинг ҳозирги ҳолати, мавжуд муаммолар ва келгусидаги таклифларни ўрганди. Туман ҳокими давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга яратилаётган кенг имкониятларни таъкидлаб, меҳмонхонани тўлиқ қувватда ишга тушириш учун ушбу имтиёзлардан унумли фойдаланиш зарурлиги борасида маслаҳат берди.
Шундай қилиб, "IMRAN PALACE" меҳмонхонаси Давлатобод тумани меҳмонхона бизнеси ривожига ўзига хос ҳисса қўшиши ва ҳудудда туризмни янада ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube