Forward from: 🇺🇿Банкир кундалиги
3635-низом - исломия молия.pdf
ИСЛОМИЙ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ОИД ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ
(Марказий банк шарҳи)
"Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.л
Марказий банк мазкур низомга шарҳ берди.
Марказий банк бошқарувининг ушбу қарори Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 26 июлда 3536-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.
☑️Мазкур низом Исломий молия институтлари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилотининг (AAOIFI) исломий молиялаштиришга оид стандартлари асосида, шунингдек, илғор хорижий тажриба ҳамда миллий контекстни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди ва микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.
☑️Низом билан микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатишда риоя қилиниши лозим бўлган умумий талаблар ўрнатилди.
▪️Хусусан, микромолия ташкилотлари исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиши учун ўзида исломий молия масалаларини мувофиқлаштирувчи махсус кенгашни ташкил этиши лозимлиги ёки унинг фаолиятини аутсорсинг асосида жалб қилиши мумкинлиги белгиланди.
▪️Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар билан бир қаторда, қонунчиликка мувофиқ бошқа анъанавий хизматлар ҳам кўрсатилса, ушбу микромолия ташкилотининг исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолияти бўйича бухгалтерия ҳисоби алоҳида юритилиши кераклиги қайд этилди.
▪️Низом билан махсус кенгаш ва унинг аъзоларига нисбатан қўйиладиган талаблар ҳамда исломий ижара, фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш (музораба), насия савдога асосланган молиялаштириш (муробаҳа), шерикчилик – фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш (мушорака), олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш (салам) каби исломий молиялаштиришга оид хизматлар ва ушбу хизматларни кўрсатиш юзасидан талаблар белгиланди.
☝️🏻Ушбу низом тасдиқланган куни кучга кирган.
👉 @bankirkundaligi 👈