Forward from: ☀️ SURXONDARYO SADOSI
Сенатор — Сурхондарёликлар имтиҳон топшириш учун Қашқадарё вилоятига боришга мажбур бўлмоқда !
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялаш ваколати Ички ишлар вазирлигига ўтказилган бўлса-да, бугунги кунга қадар Сурхондарё вилоятидаги бирорта автомактаб фаолияти лицензияланмаган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Эшмуродов Абдулҳаким Хушбоқович томонидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг режалари юзасидан жорий йилнинг 14 январига қадар асослантирилган тушунтиришлар бериш бўйича сенатор сўрови юборилди.
"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi

Бугунги кунда эса Ички ишлар вазирлиги томонидан лицензия бериш масаласи ҳал қилинмаётганлиги сабабли ҳайдовчиларни тайёрлаш ишлари амалга оширилмаяпти.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳудудида жойлашган автомототранспорт воситаларини бошқариш учун номзодлардан имтиҳон олиш автодромлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 май кунидаги 272-сонли қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 18 январьдаги 27-сон буйруғи талабларига мувофиқ келмаганлиги сабабли номзодларни имтиҳонлардан ўтказиш ишлари тўхтатилган.
Бунинг оқибатида илгари автомактабларда ўқиган ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун қайта имтиҳон топшириши лозим бўлган фуқаролар имтиҳонларни топшириш учун Қашқадарё вилоятига боришга мажбур бўлмоқда. Бу ҳолат фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.